Norma.uz

Агар хотин қарши бўлса…

Мен хотиним билан ажрашмоқчиман. Суд аризани қабул қилиш учун никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхасини талаб қилмоқда, бироқ хотиним уни менга бермаяпти. Нима қилишим керак?

Саттор Н.

Тошкент шаҳри.

 

– Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарори (20.07.2011 йилдаги 6-сон) 10-бандининг иккинчи хатбошисига кўра даъво аризасига никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома илова қилинади. Бироқ амалиётда кўпинча ажралишга рози бўлмаган эр (хотин) даъвогарга ушбу ҳужжатнинг асл нусхасини бермай, у йўқолганлиги ёки уни топа олмаётганлиги ва бошқа сабабларни важ қилади. Бундай ҳолда сиз никоҳни қайд этган ФҲДЁ органига мурожаат қилиб, никоҳ ҳужжатидаги ёзувдан кўчирма олишингиз мумкин, уни судга тақдим этасиз.

Бошқа вариант – сиз такрорий гувоҳнома олишингиз мумкин. Чунончи, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига (ВМнинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон Қарорига 1-илова) кўра фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида никоҳ тузган шахсларга аризачи мурожаат этган кунда такрорий гувоҳномалар беради. Бундай ҳужжатнинг юқори қисмига «Такрорий» белгиси қўйилади. Никоҳ тузилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берганлик учун давлат божи1 ва герб йиғими2 ундирилади (ҳар бири энг кам ойлик иш ҳақининг 15%и миқдорини ташкил этади).

 

1Давлат божи ставкалари 5-бандининг «д» кичик банди (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон Қарори билан тасдиқланган).

2ВМнинг 25.04.2012 йилдаги 119-сон Қарорининг 5-банди. 

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 1637 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика