Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Паспорт масалалари

Бир никоҳ тўғрисида иккита гувоҳнома

2014 йил май ойидан бери Истанбулдаман, консуллик ҳисобида турмайман. Октябрда 2015 йил майгача яшаш гувоҳномасини олдим, ноябрда эса Туркия фуқароси билан никоҳ қурдим. Туркия қонунларига кўра никоҳ гувоҳномасида қизлик фамилиямни турмуш ўртоғимнинг фамилиясига алмаштиришди. Энди мен хорижга чиқишга рухсат бериш ёзувини (стикерни) узайтириш учун Тошкентга келмоқчиман.

Турмушга чиққаним ва фамилиямни ўзгартирганим муносабати билан паспортни алмаштиришим керакми? Бундай ҳолда Туркиянинг яшаш гувоҳномаси нима бўлади, ахир у менинг қизлик фамилиямга расмийлаштирилган? Бундан ташқари, билишимча, Туркияда яшаш гувоҳномасига эга бўлганда мен фақат бир томонга чипта сотиб олишим мумкин. Бундай вазиятда нима қила оламан?

Ш.Ёқубова.

 

– Сиз Туркия фуқароси билан никоҳингизни Туркия Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказиб, турмуш ўртоғингизнинг фамилиясини олганлигингиз сабабли ўша ердаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига расмий ҳужжатга (никоҳ гувоҳномасига) апостиль қўйиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз лозим (Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 307-сон Қарори билан тасдиқланган). У ҳужжатни имзоловчи сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлиги ва ҳужжатга босилган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун қўйилади. Уни кўриш учун йиғим – ЭКИҲнинг 10%и ундирилади.

Апостиль қўйишдан бош тортилган тақдирда бу ҳақдаги ёзма хабарнома аризачига юборилади (топширилади), унда бош тортиш сабаблари ва аризачи ушбу сабабларни бартараф этиб, такрорий кўриб чиқиш учун расмий ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (30 календарь кун) кўрсатилади. Аризани такрорий кўриш учун йиғим ундирилмайди.

Ўзбекистонга қайтганда сизнинг ҳаракатларингизни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (ВМнинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон Қарорига 1-илова) тартибга солади. Чунончи, хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган Ўзбекистон фуқароларининг фуқаролик ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Ҳужжатларни алмаштириш фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра яшаш жойидаги ФҲДЁ органлари томонидан ушбу ҳужжатлар ва уларнинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда таржималари асосида, ҳужжатнинг берилган вақти ва жойини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.

Яшаш жойидаги ФҲДЁ органидан никоҳ гувоҳномасини олиб, фамилия ўзгариши муносабати билан паспортни алмаштириш учун паспорт столига мурожаат қилиш лозим. Фақат уни олгандан кейингина сиз хорижга чиқишга рухсат бериш ёзувини (стикерни) расмийлаштириш масаласи бўйича мурожаат қила оласиз.

Фамилиянинг ўзгариши муносабати билан Туркия Республикасидаги яшаш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришга оид масалаларни ушбу мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилиш керак бўлади.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 2455 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика