Norma.uz

Инспектор рақамни ечиб олишга ҳақлими?

ЙПХ инспектори мени хабардор қилмасдан автомобилдан рақамни ечиб олиши ва олиб кетиши мумкинми? Агар бу мумкин бўлмаса, бундай ҳаракатлар устидан қандай шикоят қилса бўлади?

Е.Абрамова,

автоҳаваскор.

 

Мен машинани рухсат берилмаган жойга қўйган эдим. ЙПХ инспектори мени хабардор қилмасдан рақамни ечиб олди ва олиб кетди. У шундай қилишга ҳақлими?

Б.Қурбонбайрамов,

ҳайдовчи-экспедитор.

 

– Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга (ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2367-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) кўра ДЙҲХХ ходимлари қуйидаги ҳолларда автотранспорт воситасидан давлат рўйхатидан ўтказиш белгисини ечиб олишга ҳақлилар:

машина техник кўрикда носоз деб топилган бўлса;

техник кўрикдан ўтмаган бўлса;

тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган бўлса.

Ушбу ҳужжатда назарда тутилмаган ҳолларда рақамни ечиб олган ДЙҲХХ ходимининг ҳаракатлари устидан сиз бевосита унинг раҳбариятига, шунингдек ИИББ, ИИВ ёки прокуратурага шикоят қилишингиз мумкин.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 2018 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика