Меҳнат шартномаси имзоланган кун билан иш бошлаш куни бир-бирига мос тушмаслиги мумкинми?
Т.Дауланов,
МЧЖ кадрлар бўлими ходими.
– Албатта, мумкин. Меҳнат шартномаси уни тарафлар (иш берувчи ва ходим) имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим эса унда белгиланган кундан бошлаб меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт. Масалан, меҳнат шартномасини 20 майда имзолаш, ишни бошлаш санасини эса 1 июндан белгилаш мумкин. Тарафлар ходим меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб ёки уларнинг иккови келишиб белгилаган исталган бошқа кундан бошлаб ишга киришишини белгилашга ҳақлилар.
Агар меҳнат шартномасини тузиш чоғида тарафлар ходим ўз ишига тушиши шарт бўлган кун ҳақида шартлашмаган бўлсалар, Меҳнат кодексининг 83-моддаси иккинчи қисмига кўра, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим.
Ленара ХИКМАТОВА, юрист.