Norma.uz

Бугун – пул, эртага – таътил

МКнинг 148-моддасига кўра таътил учун ҳақ ходимнинг таътили бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечикмай берилади. Ходим ариза топширади ва иш ҳақи берилгандан кейин таътилга кетади. Банк билан бўнак олиш тўғрисида келишиб бўлмайди. Ҳисоблаш ўз вақтида қилинган, бироқ таътил учун ҳақни фақат ходим таътилдан келгач тўлай оламиз.

Бу ҳол ҳуқуқни бузиш ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, таътил учун ҳақни таътилдан кейин тўлаганлик учун қандай санкциялар белгиланиши мумкин?

Бухгалтер.

 

 

– Ҳа, бундай далиллар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади, чунки улар асосида ходимга таътилдан унинг мақсадига мувофиқ, яъни дам олиш учун фойдаланишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ётибди. МК 148-моддасининг талабларини (таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши) бажармаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқи инспекторлари томонидан иш берувчини текшириш ёки ходимларнинг шикоятларини кўриш чоғида мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жавобгарликка олиб келади.

Агар ходимларга таътил берилиши пухта ташкил этилса, бундай қонунбузарликларга йўл қўймаслик мумкин. Одатда уларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади (МКнинг 144-моддаси). Масалан, 2016 йилга таътиллар жадвали 2015 йил 21 декабридан кечикмай тасдиқланиши керак.

Тасдиқланган жадвал иш берувчининг ҳам, ходимларнинг ҳам бажариши учун мажбурийдир. Бунинг маъноси шуки, уларнинг бирортаси ҳам унда белгиланган таътилга чиқиш вақтини бир тарафлама ўзгартиришга ҳақли эмас. Амалиётда таътиллар жадваллари бўлинмаларга илиб қўйилади ёки ходимларга тилхат олиб эълон қилинади. Бироқ бу иш берувчининг ҳар бир ходимни унинг таътили бошланиши вақтини у бошланишидан камида 15 кун аввал хабардор қилишини истисно этмайди. Бундай амалиёт таътил учун ҳақни банкдан ўз вақтида олиш ва тўлаш имконини беради.

МК 145-моддасининг тўртинчи қисмида иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра йиллик ҳақ тўланадиган таътилни бошқа муддатга кўчиришга мажбур бўлган ҳоллар назарда тутилади. Унга мувофиқ иш берувчи таътилни унинг учун ҳақ ўз вақтида (яъни таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечикмай) тўланмаганда, шунингдек унинг бошланиш вақти тўғрисида ходим ўз вақтида, яъни таътил бошланмасдан камида 15 кун олдин хабардор қилинмаганда кўчириши шарт.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика