Norma.uz

Ўтказиш йўли билан бўшаш...

Агар барча тарафлар бунга рози бўлсалар, бир корхонадан бошқасига (трактор заводидан агрегат заводига) ишдан бўшатилмасдан ўтиш мумкинми?

М.Каримжонов,

йиғувчи-слесарь.

 

– Йўқ, мумкин эмас. Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга), унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат бир корхона доирасида йўл қўйилиши мумкин.

Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси сифатида ходимни бошқа корхонага ўтказиш (ҳатто барча тарафлар рози бўлсалар ва ҳатто ушбу корхоналар бир бирлашма таркибига кирган тақдирда ҳам) назарда тутилмайди. Зеро бошқа корхонага ўтишда меҳнат шартномаси тарафи – иш берувчи ўзгаради ва шу сабабли ходим билан янги меҳнат шартномасини тузиш керак.

МКнинг 15-моддасига мувофиқ қуйидагилар иш берувчилар бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз:

корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида;

мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар;

18 ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда.

Шу сабабли корхона филиаллари ҳам (агар улар алоҳида таркибий бўлинмалар ҳисоблансалар) ходимлар билан мустақил равишда меҳнат шартномаларини тузишга ҳақлилар.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 1955 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика