Norma.uz

Муассис – чет эллик, ходима эса – ўзбекистонлик

Мен Ўзбекистондаги хорижий корхонада ишлайман. Директорнинг айтишича, муассисларимиз чет элликлар ҳисобланиши, корхона хорижий корхона мақомига эгалиги сабабли, Ўзбекистон қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолат ва имтиёзлар (масалан, декрет таътиллари, бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш нафақаси ва бошқалар) ходимларимизга татбиқ этилмас эмиш. Ҳақиқатан шундайми?

О.Т.,

мотористка-тикувчи.

Тошкент вилояти.

 

– Директорингиз ноҳақ. МКнинг 12-моддасига кўра, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ва Ўзбекистонда жойлашган корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилади. Бунинг устига, у иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистонда ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади (МКнинг 11-моддаси).

Шу сабабли корхонангиз ходимларига Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга оид барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлар берилиши керак. Уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади (МКнинг 8-моддаси).

 

Ленара ХИКМАТОВА,
юрист.

Прочитано: 1790 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика