 |
Қонунчиликдаги янгиликлар
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
- Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан қандай низолашиш мумкин
20.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1183-сон Қонун солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда қоидаларни ўзгартиради. Қабул қилинган ўзгартиришлар тартибга солиш юкламасини камайтиришга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бизнес ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни ҳал этишнинг цивилизациялашган суд механизмини жорий этишга қаратилган.
Эндиликда низоли вазиятларда фискал органлар нима учун компанияларнинг ҳисобварақларини муқобилсиз равишда блокировка қилиб қўя олмаслиги ҳақида – шарҳимизда.
- Банк ҳисобварақларини очиш қоидаларидаги ўзгаришлар
Ўзбекистон Марказий банки банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини янгилади. Тузатишлар (20.10.2026 й. АВ рўйхат рақами 3420-3-сон) янги ҳужжатлар ҳисобига мижозларни идентификация қилишни соддалаштиради ҳамда банкларнинг санация ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан ўтаётган компаниялар билан ишлаш алгоритмини ўзгартиради.
- Янгича смета
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган. Янгиликлар қурилиш компанияларининг молиявий-хўжалик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади.
|
 |
Мутахассислар тушунтиради
- Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар
2026 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми норезидентга дивидендлар тўлашда олинган дивидендлардан илгари тўланган солиқни камайтириш имконини беради. Ўзбекистон компанияларидан бири шу тариқа 2 млрд сўмни тежашни мўлжаллаган эди, бироқ солиқ органи ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқламади.
|
 |
Жавоб берамиз
- Солиқ имтиёзидан фойдаланиш тўғрисида
Қўшма корхонанинг ИФУТ коди 29320 – автотранспорт воситалари учун бошқа бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш.
Ушбу корхона Солиқ кодексининг 483-моддаси 99 ва 100-қисмларида назарда тутилган солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкинми?
- Трансферт нархларнинг ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасига таъсири
Корхонамиз ер қаъри фойдаланувчиси ҳисобланади. Ўзаро алоқадор шахслар орқали реализация амалга ошган. Яъни корхонамиз ўзаро алоқадор шахсга, дейлик, товарнинг тоннасини 40 000 сўмдан сотган, у эса кейинги харидорга ҳар хил нархларда сотган. Корхона ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни қатъий белгиланган ставкада тўлаши керак, аммо шу трансферт нарх ҳисоб-китоби орқали адвалорга ўтиб қоляпти.
Ушбу вазиятда нима қилиш керак?
- Уч томонлама шартнома: агар тўлов учинчи шахсга қилинса, ЭҲФни ким тақдим этади?
Уч томонлама шартнома бўйича буюртмачи хизматларни олиб, уларнинг ҳақини тўлаган, ижрочи амалда хизматларни кўрсатган, пул маблағлари эса учинчи томонга ўтказилган. Ана шу ҳолда ким электрон ҳисобварақ-фактурани (ЭҲФ) тақдим этиши керак ва ўзаро муносабатларнинг бундай схемаси қанчалик қонуний?
|
 |
Бухгалтерга ёрдам
|
 |
Норматив лойиҳа
|
 |
Бухгалтерга тавсиялар
|
 |
Пенсия иши
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
Ўзбекистон ҳудудида яшаш жойи ўзгарганда аввалги яшаш жойи бўйича тайинланган пенсия қайта ҳисобланиши мумкинми?
– Шуни таъкидлаймизки, агар пенсионерда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун асос пайдо бўлса, у исталган вақтда ПЖ бўлимига қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат
- Асаларичи учун пенсия ва ёлғизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида...
Инсон қандай мезонларга кўра ёлғиз кекса ҳисобланади ва қандай ҳолларда у ижтимоий қўллаб-қувватлашга умид қилиши мумкин?
– «Ёлғиз кекса» тушунчаси ўз ҳолича эмас, балки ўзгалар парваришига муҳтожлик мезони билан биргаликда ишлатилади. Айнан шундай фуқаролар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд
- Нотўғри ёзувни тасдиқлаш, рад этиш ва тўламаслик сабаблари ҳақида...
Пенсия жамғармаси 20 йиллик иш стажим даврида ногиронни парвариш қилиш йиллари борлигини баҳона қилиб, 54 ёшда пенсия расмийлаштиришдан бош тортди. Шу тўғрими ?
– Ҳа, тўғри. Чунки ушбу ёшда пенсия олиш ҳуқуқига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси
- Агар танаффус бўлса...
Аёл ёшга доир пенсияга чиқиш учун зарур стажга эга. Аммо пенсияни ҳисоблашда зарур бўлган охирги 10 йил учун фақат 3 йиллик стаж мавжуд. Яъни иш даврида танаффус бўлган. Пенсия миқдори қандай ҳисобланади – охирги 10 йилдаги (3 йил) мавжуд стажга мутаносибми ёки бошқачами?
– Ёшга доир
- Буви ва боболар учун солиқ чегирмаси
Неваралари ҳаётида фаол иштирок этаётган ва ўз пенсиясини уларнинг ривожланишига йўналтираётган пенсионерларга солиқ чегирмаси учун имконият берилиши керак, деди «Россия православная» умумроссия ижтимоий ҳаракати раиси Михаил Иванов «Абзац» билан суҳбатда.
|
 |
Уй-жой-коммунал хўжалиги
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Кўриб чиқилган масалалар орасида сув таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳам бор, деб хабар беради president.uz.
- Муаммоли маҳаллаларда электр, газ ва сув таъминоти учун ҳокимлар масъул бўлади
Ўзбекистонда «Долзарб 40 кунлик» дастури амалга оширилиши эълон қилинди. Унда оғир аҳволдаги 2 мингта маҳаллада ишлашга янгича ёндашув назарда тутилган.
Улардаги электр, газ, йўл ва ичимлик суви муаммоларини ўз вақтида ҳал қилишга ҳокимлар шахсан масъул бўлади. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 июль куни мамлакат раҳбари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди, деб хабар беради president.uz.
- Хусусий сектор истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлай бошлайди
Ўзбекистонда 1 916 та маҳалла табиий газ таъминотида қийинчиликларга дуч келмоқда. 3 миллион 700 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан ўз вақтида ва кафолатли таъминлаш масаласи узил-кесил ҳал этилмаган. Шундан келиб чиқиб, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш вазифаси қўйилди.
- Veolia камерага ҳисоблагичлар ўрнатилишини қайд этишни режалаштирмоқда
Veolia Energy Tashkent истеъмолчиларга иссиқ сувни ҳисобга олиш учун ақлли қурилмаларни ўрнатишда ҳар бир босқич видеотасвирга олинишини маълум қилди. Бундай қарор Professional Water Management ҳамкорлари билан иш юзасидан бўлиб ўтган учрашувда қабул қилинди. Бундан истеъмолчилар қандай афзалликларга эга бўладилар?
- Ким жазоланди: аҳолими ёки бошқарувчиларми?
Пойтахтда кўплаб бошқарув органлари раҳбарлари янги воқеликка дуч келишди. «Менинг уйим» ахборот-таҳлил марказида ККУдаги жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловларини ҳисоблаш тўхтатилди. Бунга жорий йилнинг II чораги бўйича ҳисоботларнинг тизимга ўз вақтида киритилмаганлиги сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бу қадам Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (05.02.2026 й. ПҚ-48-сон, кейинги ўринларда – ПҚ-48-сон) назарда тутилган. Ҳужжат билан бошқарув органлари ҳар бир кўп квартирали уй бўйича бажарилган ишлар, харажатлар, даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳар чоракда тақдим этиши шартлиги белгиланди. Акс ҳолда чораклик маълумотлар киритилгунига қадар мажбурий бадаллар ва тўловларни ҳисобга олишни тўхтатиб туриш механизми ишга туширилади. Яъни, белгиланган муддатларда ҳисобот беришга улгурмаган бошқарув органларига нисбатан санкциялар киритилади. Бу аҳолига салбий таъсир қилмайдими?
- БК мулкдорларнинг розилигисиз ККУ ертўласидан фойдаланиши мумкинми
Уйимизнинг ертўласида бошқарув компанияси (БК) туну кун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизматини (АДС) жойлаштирди. Пастки қаватдаги квартираларда яшовчи қўшнилар тунги вақтда шовқиндан шикоят қила бошладилар. Ушбу хизмат ходимлари баланд овозда гаплашишади, эшикни очиб-ёпишади, мусиқани варанглатишади. Баъзан кечаси ертўла карвонсаройга ўхшаб кетади: турли асбоб-ускуналарни тунда шовқин-сурон билан олиб чиқиб кетишаётганини ва қайтариб олиб киришаётганини эшитамиз. Бу ноқулайлик ва безовталик туғдиради. Жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки бўлган ертўладан бизнинг розилигимизсиз қандай асосга кўра АДС фойдаланаётганини аниқлаш учун БК раҳбарига мурожаат қилдик. Бошқарувчи БК бунга ҳақли, чунки у уйдаги умумий мол-мулкка хизмат кўрсатади, деб жавоб берди. Аммо биз ертўлани ижарага бериб, пул олиб, бу маблағни уйларни таъмирлашга сарфлашимиз мумкин эди. БК кўп квартирали уйнинг ертўласидан уй аҳлининг розилигисиз фойдаланиши мумкинми?
- Яшил ҳудудларни барпо қилганлик учун – «Экоҳамкор» мақоми
Ўзбекистонда яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо қилишга қўшган ҳиссаси учун фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш таклиф этилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (Экология вазирлиги) ташаббуси билан ишлаб чиқилган тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
- Фирибгарлар уй чатларига кирмоқда
Қўшнилар билан чат бошқа ресурсга кўчиши ҳақидаги хабар мутлақо безарардек туюлади. Аммо бу фирибгарларнинг ККУ аҳлини фирибгарлик схемаларига жалб қилиш учун янги тузоғи бўлиши мумкин. Ҳаволани босиб, қўшишга розилик берганингиздан сўнг, «жанр классикаси» бошланади: «шлагбаум учун овоз бериш» ёки «реестрни текшириш», «домофонли эшикларни ўрнатиш» ва бошқалар. Фирибгарлар шахсий маълумотлар ва СМСдаги кодни алдаб олишга ҳаракат қилишади. Шундан сўнг фирибгарлар карта ёки жамғармалардан маблағларни ўғирлаш имкониятига эга бўладилар. Шуни ёдда тутингки, шахсий маълумотларни фақат фирибгарлар сўрайди. Шубҳали чатларга қўшилманг ва бу ҳақда қўшниларни огоҳлантиринг. Электрон оммавий ахборот воситалари шарҳида фирибгарлар яна қандай янги алдов усулларини ўйлаб топишгани ва улардан қандай ҳимояланиш ҳақида маълумот берилган.
- Сенаторлар сув таъминоти масалаларини муҳокама қилдилар
2026 йилнинг биринчи ярмида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига «Ўзсувтаъминот» АЖ фаолиятига оид 7,8 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24%га кам. Шундан 4 911 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
- Қурилиш ўрнига яшил ҳудудлар
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (Экология вазирлиги) айрим давлат ташкилотлари ва корхоналарини бошқа жойга кўчириш натижасида бўшайдиган ер участкаларида жамоат парклари ва яшил ҳудудлар ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Гап
|
 |
Божхона
|