Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ХОДИМЛАРНИ ЁЛЛАГАН ҲОЛДА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ–4725-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан 31.07.2015 йилда 219-сон Қарор қабул қилинди, мазкур Қарор билан Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.

Давлат солиқ қўмитасига хусусий тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимлар чекланган сонининг белгиланган мезонларига риоя этиши юзасидан назорат ўрнатиш, шунингдек ёлланадиган ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан фаолиятни амалга ошираётган хусусий тадбиркорларни аниқлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш вазифаси топширилди.

 

Диққат! Хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни банкда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобрақами очилгандан кейин амалга ошириши мумкин. Хусусий тадбиркор билан меҳнат муносабатлари ўрнатган жисмоний шахсларга хусусий тадбиркорлар сифатида қаралмайди ва улар хусусий тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас.

 

Хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, 1 нафардан 3 нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга. Ходимни ишга қабул қилишда хусусий тадбиркор унинг билан тасдиқланган шаклга мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади, шартнома муддати хусусий тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Меҳнат шартномаси 3 нусхада тузилади, улар солиқ органига, хусусий тадбиркорга, ходимга берилади.

Хусусий тадбиркор ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига тасдиқланган шакл бўйича ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ходимга хусусий тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди. Хусусий тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари унинг учун ушбу даврларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда ходимнинг меҳнат стажига қўшилади.

Солиқ органлари ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза олинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида хусусий тадбиркорга Ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш карточкасини берадилар. Ҳисобга қўйиш карточкаси ходим ва хусусий тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига берилади. Амал қилиш муддати тугагач Ҳисобга қўйиш карточкаси солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топширилади ва йўқ қилинади.

Хусусий тадбиркорга ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қуйидагиларни:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини — ҳар ойда ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдорида;

қатъий белгиланган солиқни — хусусий тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30 фоизи миқдорида тўлаш мажбурияти юкланади. (Хусусий тадбиркор бир неча фаолият турлари билан шуғулланган тақдирда қатъий белгиланган солиқ ҳар бир ходим учун қатъий белгиланган солиқнинг тегишли фаолият турлари учун белгиланган максимал ставкасининг 30 фоизи миқдорида тўланади.)

Ходимга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи олинмайди.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланадиган ходимлар учун суғурта бадали миқдори белгиланган миқдорнинг 50 фоизини, яъни ЭКИҲнинг 25%ини ташкил этиши керак. Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки ТМЭК маълумотномаси асосида берилади. Календарь йил мобайнида имтиёзларга ҳуқуқ пайдо бўлганда ёки тўхтаганда суғурта бадалларини қайта ҳисоблаш ушбу ҳуқуқ пайдо бўлган ёки тўхтаган ойдан бошлаб амалга оширилади. Хусусий тадбиркор касб-ҳунар коллежини тамомлаган ходимлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ходим коллежни тамомлаган санадан бошлаб 12 ой мобайнида озод қилинади.

Суғурта бадалларини тўлашда тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг (ходимнинг) Ф.И.О., СТИРи ва тўловнинг қайси давр учун тўланаётгани мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.

Хусусий тадбиркор томонидан ходимларни (меҳнат шартномаси мавжуд бўлганда) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмасдан уларни ёллаш ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари ҳар бир ходим учун хусусий тадбиркор томонидан қатъий белгиланган солиқни ва суғурта бадалларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йиллик миқдорларда ундиради.

 

БОЖХОНАГА ҚАЙСИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон Қарори билан Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу Қарор Президентнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 15.05.2015 йилдаги ПФ–4725-сон Фармонини бажариш юзасидан қабул қилинди.

 

Диққат! Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда божхона органлари томонидан Рўйхатда назарда тутилмаган ёки давлатнинг бошқа органлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар тасарруфидаги қўшимча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

 

Қарорда акс эттирилишича, товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви Товарларнинг электрон шаклдаги божхона декларацияланиши тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 376-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширилади. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳиши бўйича божхона расмийлаштируви учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғозда тақдим этилиши мумкин.

Экспорт қилувчи мамлакатнинг экспорт божхона юк декларацияси тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган товарларнинг божхонада расмийлаштируви давлат божхона хизмати органлари томонидан 1 иш куни мобайнида амалга оширилади. Экспортга оид БЮД тақдим этилмаган тақдирда у умумбелгиланган тақдирда амалга оширилади.

Товарларнинг, шу жумладан электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида тўловчининг шахсий ҳисобрақами бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (божхона тўловларини тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши ҳоллари бундан мустасно). Божхона декларацияси тақдим этилмаган тақдирда божхона расмийлаштируви умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

ҲАММА ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ПОРТАЛ

Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2015 йилдаги 232-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Жорий йилнинг 19 мартидан ишга туширилган Очиқ маълумотлар порталида давлат органларининг дастурий ва аппарат воситалари жамланган. Порталдан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотларни олиш, очиқ маълумотларни қайта тиклаш, улардан нусха олиш, ­эълон қилиш ва узатиш, улардан эркин, муддатсиз, бепул ва фойдаланиш ҳудудини чекламасдан фойдаланиш, уларни тарқатиш ва қайтадан гуруҳлаш, мослаштириш, ўзгартириш, бир шаклдан бошқа шаклга айлантириш, очиқ маълумотлардан тижорат мақсадларида, шу жумладан турли хилдаги дастурий маҳсулотлар ва иловаларни яратиш учун фойдаланиш мумкин.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Очиқ маълумотлар порталини шакллантириш ва ривожлантириш учун масъул орган этиб белгиланди. Мазкур вазирликка:

Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва уларни қайта ишлаш регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб­сайтларида ва Очиқ маълумотлар порталида мажбурий эълон қилиниши лозим бўлган ушбу органларнинг Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлатиш (тасдиқланган Рўйхат Ҳукумат порталида эълон қилинади).

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари очиқ маълумотлар тўпламлари Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши масалалари бўйича масъул мансабдор шахс тайинлаши, ўз расмий веб-сайтларида «Очиқ маълумотлар» бўлими ташкил этилишини, Рўйхатга мувофиқ очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилинишини ҳамда ўз расмий веб­сайтларида очиқ маълумотлар тўпламлари ўз вақтида янгиланишини таъминлаши лозим.

Низомда Порталнинг мақсади ва вазифалари, Портал операторлари, етказиб берувчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби белгиланди. Порталда фойдаланувчилар ўртасида юқори даражада талаб қилинадиган маълумотлар ва ахборот, етказиб берувчи фаолияти тўғрисида ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот, етказиб берувчи фаолиятининг асосий соҳалари бўйича маълумотлар, шунингдек етказиб берувчи томонидан яратилган ёки ўз ваколатларини амалга оширишда унга келиб тушган ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилади. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли, яхлит бўлиши ва давлат сирларини ёки қонун билан муҳофазаланадиган бошқа сирни ўз ичига олмаслиги керак. Порталда жойлаштириладиган ахборот давлат тилида тақдим этилиши керак. Портал бошқа тиллардаги тенг аҳамиятли ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин.

Портал оператори Порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни, шу жумладан Портал маълумотлар базаларидаги ахборотни қайта ишлашни амалга оширувчи юридик шахсдир. Порталнинг функционал имкониятларига ўзгартишлар киритиш, эълон қилинадиган ахборот ҳажми ва мазмунини очиқ маълумотларни етказиб берувчи билан келишиши керак.

Ҳужжат билан Портал ва етказиб берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Ҳужжатда фойдаланувчиларга бир қатор ҳуқуқлар тақдим этилган. Очиқ маълумотлардан фойдаланганда қонун ҳужжатларига зид келмайдиган мақсадларда фойдаланишга, ахборот манбаига ҳаволани сақлаш лозим.

 

КЕКСАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2015 йилдаги 237-сон Қарори билан кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

2016 йил 1 январдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш якка тартибда шакллантириладиган ижтимоий хизматлар дастури асосида амалга оширилади.

Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати (2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилади);

Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади);

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом (2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади);

Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг турмушини баҳолаш, шунингдек ёлғиз яшаётган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун якка тартибдаги дастур шакллари.

Биринчи Низом билан ижтимоий хизматлар дастури қуйидаги турларни ўз ичига олиши белгиланди:

ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш; ҳомийликни белгилашда кўмаклашиш ҳамда ҳомийларнинг ўз вазифаларини бажариши юзасидан назоратни амалга ошириш; протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситаларини олишда; бепул (ёки имтиёзли) дори-дармонлар билан таъминланишда; асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан таъминланишда кўмаклашиш; уйида парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар (озиқ-овқат маҳсулотларини, зарур саноат товарларини ва дори-дармонларни сотиб олиш ва уйига етказиб беришни, овқатлар тайёрлашда ва уйни йиғиштириш-тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашиш); ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил равишда ҳаракатланиш ва мўлжал олиш, реабилитациянинг техник воситаларидан фойдаланиш кўникмаларига ўргатиш; пулли ва пулсиз асосда санаторийда соғломлаштириш ва бошқа ижтимоий хизматлар.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам билан ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш; уларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш; Шахсий рўйхатга киритиш; ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; дастурнинг мониторингини юритиш ва уни баҳолаш, қайта кўриб чиқиш ва тугаллаш билан шакллантирилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларга фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, улар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ва Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг шахсий рўйхатига киритилиши лозим.

Рўйхатга киритилганлар таъминотнинг қуйидаги турларидан бирини танлаш ҳуқуқига эгадир: нормаланган таъминлаш ёки бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида ва уларга ўртача чакана нархларни ҳисобга олган ҳолда. Ижтимоий ходимлар томонидан етказиб бериш озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинган кундан бошлаб 2 кун мобайнида амалга оширилади.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни

«Norma Profi» эксперти Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

*ИВ, МВ, ТИАИСВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 20.03.2013 йилда рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1991 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика