Norma.uz

Дам олиш ўрнига пул олиш керакмас

Ходим таътилга чиқишни хоҳламаяпти, унга фақат таътил пулини тўлашимизни сўраяпти.

Ходимга унинг розилиги билан меҳнат таътили ўрнига унинг учун компенсация тўлаш мумкинми? Бундай буйруқни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак?

П.Ёдгорова.

 

 

– Бундай қилиб бўлмайди.

Фақат меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (Меҳнат кодекси 151-моддасининг биринчи қисми).

Бироқ бир қатор ҳолларда уни қисман олиш мумкин. Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, МКнинг 134-моддаси билан белгиланган энг кам (15 иш куни) муддат билан белгиланган йиллик таътилдан ортиқча йиллик таътил учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.

Масалан, йиллик асосий таътили 24 иш кунини ташкил этадиган ходим таътилнинг бир қисми – 15 иш кунини аслида олиши, 9 иш куни учун эса 16-иш кунида ишга чиққан ҳолда компенсация олиши керак. Бундай имкониятни МК 151-моддасининг иккинчи қисми беради.

Шуни ёдда тутиш лозимки, МКнинг 137 ва 138-моддаларида барча турдаги ижтимоий таътиллардан (болани парваришлаш таътили ва ҳоказо), шунингдек қўшимча таътиллардан (вояга етмаганларнинг, алоҳида меҳнат шароитлари учун ва ҳоказо) аслида фойдаланилади. Уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1684 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика