Norma.uz

Ҳам мажбурият бажарилади, ҳам фойда олинади

Акциядорлик жамияти шаклидаги корхонамиз акциядорлар бошқаруви аъзоларининг навбатдаги йиғилишида ўтган йил натижалари бўйича 1 000 млн сўмлик фойдани акциядорларга дивиденд қилиб тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди. Жамиятимиз ишлаб чиқараётган маҳсулот харидорбоплигини инобатга олиб, дивидендларни тайёр маҳсулот билан тўлашга қарор қилинди. Тайёр маҳсулот бир бирлигининг таннархи 500 минг сўмни ташкил этади.

Бундай операция жамиятимизда биринчи марта бўлаётганлиги сабабли дивидендларнинг тайёр маҳсулот билан тўланишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклиги ва бунинг солиқ оқибатлари тўғрисида тушунтириш беришингизни сўраймиз.

А.Жумаева,

АЖ бош бухгалтери.  

 

– Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун билан тасдиқланган янги таҳрирда, кейинги ўринларда – Қонун) билан белгилаб берилган. Қонуннинг 48-моддасида дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир деб кўрсатилган. Дивидендлар жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

Улар корхонанинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот, асосий воситалар, номоддий активлар ёки бошқа товар-моддий қимматликлар билан тўланиши мумкин. Бунда солиқ оқибатлари ушбу тўловлар маҳсулотлар, товарлар ёки хизматлар реализацияси бўйича мос равишдаги қийматга эга бўлган дивиденддан юзага келади.

Тўланадиган дивидендлар суммасидан даромад солиғи юридик шахслардан ҳам, жисмоний шахслардан ҳам тўлов манбаида ушлаб қолинади (Солиқ кодекси 165-моддасининг иккинчи қисми ва 184-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди). Дивиденд кўринишидаги даромадларга 10% ставкада солиқ солинади.

Шуни унутмаслик керакки, товарларни дивиденд ҳисобидан бериш бир томондан, жамият учун мажбуриятни бажариш бўлса, иккинчи томондан, бу товарларнинг берилиши жамиятингиз учун реализация ҳисобланади.

 

Бу операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Т/р

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Дебет

 

Кредит

 

1.

 

Дивидендлар ҳисобланди

 

1 000

 

8710

 

6610

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қарори

 

2.

 

Дивидендлардан солиқ ушлаб қолинди

 

100

 

6610

 

6410

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

3.

 

Дивидендлардан солиқ ўтказилди

 

100

 

6410

 

5110

 

Банк ҳужжатидан кўчирма

 

4.

 

Маҳсулот реализацияси акс эттирилди

 

750

 

6610

 

9010

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

5.

 

Реализация қилинган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

500

 

9110

 

2810

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

6.

 

Маҳсулот реализациясидан ҚҚС ҳисобланди

 

150

 

6610

 

6410

 

Ҳисобварақ-фактура

 

7.

 

Ҳисобварақларнинг ёпилиши ва молиявий натижанинг аниқланиши

 

750 500

 

9010, 9910

 

9910, 9110

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» CМТ

мутахассислари тайёрлашди.

Прочитано: 2061 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика