Norma.uz

Ажратиш осон эмас

Оиламиз ажрашиши керак деган хулосага келдик. Бироқ дўстларимиз ва қариндошларимиз бундай қилиш осон эмас дейишмоқда. Ўртада болаларимиз ва умумий мол-мулкимиз борлиги боис ажратишлари мумкин эмас деяптилар. Қандай ҳолларда суд никоҳни бекор қилишдан бош тортиши мумкин?

Д.Хан.

Юқоричирчиқ тумани.

 

– Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади (Оила кодексининг 41-моддаси).

Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг (20.07.2011 йилдаги 6-сон) 16-банди иккинчи хатбошисига кўра, оиладаги вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд аризани рад этади.

 

МИСОЛ. Фуқаро Н. судга никоҳни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. Суд эр-хотин 5 ойдан бери бирга яшамасликлари ва биргаликда хўжалик юритмасликларини аниқлади. Уларнинг вояга етмаган икки фарзанди бўлиб, оналари билан бирга яшашади, аёл оилани сақлаб қолиш истагида никоҳни бекор қилишга норозилик билдиряпти.

6-сон Қарорнинг 1-бандига кўра судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозим. Шу боис суд, гарчи эр-хотин бирга яшашмаса-да, мазкур оилавий келишмовчилик вақтинчалик хусусиятга эга деб ҳисоблади. Н. ажрашиш учун жиддий асосларни келтирмади, демак, оилани сақлаб қолиш эҳтимоли бор. Шу сабабдан суд даъвогарнинг даъвосини қондиришдан бош тортди.

 

Амалиётда никоҳни бекор қилиш ишлари бўйича суд учун эр-хотин бирга яшамайдиган ва умумий хўжаликни юритмайдиган муддат муҳим ҳисобланади. Одатда никоҳни бекор қилиш учун 2 йилга яқин ёки ундан кўп вақт бирга яшамаслик жиддий ҳолат ҳисобланади. Бироқ улар бир неча ой бирга яшашмаса, бу ҳол кўпинча оилани сақлаб қолиш мумкинлигидан гувоҳлик берадиган вақтинчалик келишмовчилик сифатида баҳоланади. Агар, бошқа жиддий асослар мавжуд бўлмаса, албатта. Масалан, эр (хотин)нинг хотинга (эрга) нисбатан қилган хиёнати ёки унинг яқин қариндошлари содир этган жиноят ва ҳоказо.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 3281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика