Norma.uz

Ариза қабул қилиниши шарт

Мен ўз хоҳишим билан ишдан бўшамоқчиман. Бироқ директор менга рухсат беришни хоҳламаяпти ва аризамни қабул қилмаяпти. Айтишича, менинг иккита имкониятим бор эмиш: ё ишлашда давом этаман ёки у мени модда бўйича ишдан бўшатади. Бундай ҳолда нима қилишим керак?

Д.Плюснин, дастгоҳлар созловчиси.

Тошкент шаҳри.

 

– Директорингизнинг ҳаракатлари қонун ҳужжатларига зид.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш меҳнат қилиш эркинлиги, иш жойи ва турини танлаш ҳуқуқининг юридик кафолати ҳисобланади. Ушбу ҳуқуқ МКнинг 7-моддасида аниқлаштирилган, мажбурий меҳнатни Конституцияга биноан тақиқлашдан келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига биноан ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ҳуқуқига эгадир. МКнинг 7-моддасига кўра эса мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт (МКнинг 99-моддаси).

Агар директор сиздан аризани қабул қилмаса, уни раҳбарнинг ўринбосари, қабулхона котиби, кадрлар бўлими, девонхонага беришингиз мумкин. Агар улар ҳам аризани қабул қилишдан бош тортишса, унинг топширилганлиги тўғрисидаги билдирувнома билан почта орқали буюртма хат билан жўнатишингиз мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг 2 ҳафталик муддати тугаганидан кейин сиз ишга чиқмасликка ҳақлисиз, бу ҳол прогул ҳисобланмайди.

Иш берувчининг айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечикканда ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақи тўланади. Бу ҳолда ишдан бўшатиш куни бўлиб меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшатиш кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ чиқарилади ва ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув киритилади.

Ҳар бир кишининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, уни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, шунингдек меҳнат низоларини кўриш бўйича назорат органлари амалга оширади. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий хизматлари амалга оширади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хил ижроси устидан назорат қилиш – Бош прокурор ва унга бўйсунадиган прокурорларнинг вазифаси.

Меҳнатга оид ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда ёрдам сўраб ушбу органлар ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 1812 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика