Norma.uz

Қисқартиришсиз бекор қилинади

Компаниямизда қайта ташкил этиш амалга ошириляптикичик базалар катталарига қўшиляпти. Ҳаммага иш ҳақи сақланган ҳолда иш ўринлари берилган. Баъзи ходимларга Тошкентнинг бошқа туманида иш таклиф этишди, улар у ерга иккита автобусга чиқиб, сўнгра 7–8 дақиқа пиёда юриб етиб олишлари мумкин. Гарчи лавозимлари ва иш ҳақи бир хил бўлса-да, бу ҳол баъзиларга ёқмаяпти.

Улар ушбу таклифдан бош тортишлари ва тегишли компенсацияларни тўлаган ҳолда штат қисқариши сабабли уларни ишдан бўшатишларини талаб қилишлари мумкинми?

Компания ходими.

 

– Йўқ, ходимлар иш берувчидан меҳнат шартномасини штат қисқариши сабабли бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга эмаслар (Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди), чунки корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади (МКнинг 98-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 89-моддаси).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1525 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика