Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Аудитор хабарномаси

Концептуал асослар таҳрир қилинди

Халқаро ҳисобот стандартлари қўмитаси (ХҲСҚ) бошқаруви Молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари лойиҳасини эълон қилди. Унинг асосий вазифаси ХҲСҚ бошқарувига унинг ишида ёрдам кўрсатиб, у стандартларни ишлаб чиқиш ва қайтадан кўриб чиқишда фойдаланиладиган концепцияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Ушбу ҳужжат бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган стандарти ҳисобланмайди.

 

Концептуал асослар янги таҳрирининг пайдо бўлиши ўз-ўзидан бирор-бир муайян стандартлардаги ўзгартиришларга олиб келмайди. Бироқ баъзан улардан амалдаги МҲХСларда зарур қоидалар мавжуд бўлмаган шароитда амалдаги стандартларни тушунтириш ва ҳисобга олиш позицияларини ишлаб чиқиш учун фойдаланилади.

Концептуал асосларнинг янги таҳрири амалдаги ёки янги стандартлар ёхуд тушунтиришлар олдида устунликка эга бўлмайди, бироқ ХҲСҚ бошқаруви уларни тушунтириш чоғида шулар асосида қарорлар қабул қилади. Бошқарув уларга мувофиқ келмайдиган стандартлар чиқаришга ҳақли, бироқ бундай ҳоллар жуда кам бўлиши керак. Агар барибир шундай ҳол юз берса, бундай стандарт белгиланган иш жараёнига мувофиқ кўриб чиқилиши, концептуал асослардан четга чиқиш эса ушбу стандарт хулосалари учун тегишли асосда ҳужжатлаштирилиши керак.

Манба: «Вестник МСФО».

Прочитано: 1682 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика