Norma.uz

Барча даъвогарлар унутилмади

ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Иккита МЧЖсотувчи ва харидор 2015 йил февралда 70 млн сўмлик олди-сотди шартномасини тузишди. Унинг шартларига кўра харидор 5 банк куни мобайнида шартнома суммасининг 30%ини олдиндан тўлаши керак эди. Қолган тўлов етказиб бериш кунидан бошлаб 35 кунда амалга оширилиши лозим эди. Шартномада белгиланган муддатда у олдиндан тўловни амалга оширди. Сотувчи у амалга оширилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида мартда товарни бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажарди.

Май ойининг бошларида иккала МЧЖ ва ХФ (янги қарздор) қарзни ўтказиш тўғрисида уч тарафлама битимни имзолашди, унга кўра янги қарздор сотувчининг (бундан кейин – кредитор) талабига кўра битим бўйича унга берилган, етказиб берилган товарга ҳақ тўлаши керак эди.

Июнда кредитор янги қарздорга қарз ХФга ўтказилиши муносабати билан олди-сотди шартномаси бўйича 49 млн сўмни тўлаш талаби билан мурожаат қилди. Бироқ ХФ эътирозлар борлиги туфайли уни бажаришдан бош тортди. Олди-сотди шартномасида 100 қути ювувчи воситалар етказиб бериш назарда тутилган эди, амалда эса 95 қути топширилган, бу ҳақда сотувчи билан харидор ўртасида тегишли далолатнома тузилган.

Янги қарздорнинг важ-далилларига қўшилмаган кредитор июнда хўжалик судига 49 млн сўм асосий қарз, 490 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш даъвоси билан мурожаат қилди.

Ишни кўриб чиқишга мустақил талабларни эълон қилмаган учинчи шахс сифатида МЧЖ-харидор жалб этилди.

Суд жараёни давомида ХФ кредитордан етишмаётган 7 млн сўмлик товарни талаб қилиб олиш тўғрисида қарши даъво тақдим этди.

 

КРЕДИТОРНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Сотувчи ва харидор 2015 йил февралда 70 млн сўмлик олди-сотди шартномасини тузишди. Харидорнинг сотувчидан қарзи 49 млн сўмни ташкил қилди. Май ойининг бошларида иккала МЧЖ ва ХФ 49 млн сўм қарзни МЧЖдан ХФга ўтказиш тўғрисида уч тарафлама битим тузишди. Июнда кредитор ХФга етказиб берилган товар учун 49 млн сўм тўлаш талаби билан мурожаат қилди, бироқ рад жавоби олди. Шу боис биз даъвони қондиришни сўраймиз.

 

ЯНГИ ҚАРЗДОРНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Олди-сотди шартномаси бўйича дастлабки қарздор олдиндан 21 млн сўм тўлади. Қолган 49 млн сўмни у ХФга 2015 йил 15 апрелдан кечикмай тўлаши керак эди. Олди-сотди шартномасига кўра сотувчи 10 позиция бўйича 100 қути ювувчи воситаларни бериши керак эди. Аслида у 8 позиция бўйича 95 қути етказиб берди. Мазкур далил бўйича далолатнома тузилиб, шартнома шартларининг ушбу бузилиши ҳолати қайд этилди.

Май ойининг бошларида иккала МЧЖ ва ХФ 49 млн сўм қарзни МЧЖ-харидордан ХФга ўтказиш тўғрисида уч тарафлама битим тузишди. Сўнгра бизга кредитор унга қарз ўтказилиши туфайли 49 млн сўм тўлашни талаб қилиб мурожаат қилди. Етказиб берилган товарнинг сони бўйича эътирозларга эга бўлиб, биз унга рад жавоби бердик ва қўшимча равишда 7 млн сўмлик товар етказиб беришларини сўрадик.

Кредитор судга мурожаат қилгандан кейин биз ундан 7 млн сўмлик етишмаётган товарни, шунингдек суд харажатларини талаб қилиб олиш тўғрисида қарши даъво тақдим этдик.

 
 

МЧЖнинг ПОЗИЦИЯСИ

Иккала МЧЖ 2015 йил февралда 70 млн сўмлик олди-сотди шартномасини тузди. Биринчи МЧЖнинг иккинчиси олдидаги қарзи қарзни ўтказиш пайтида 49 млн сўмни ташкил қилган. Май ойининг бошларида иккала МЧЖ ва ХФ ўртасида 49 млн сўмлик қарзни МЧЖ-харидордан ХФга ўтказиш тўғрисида уч тарафлама битим тузилган. Ҳақиқатан ҳам товар тўлиқ етказиб берилмаган, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилган.

 

СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

Биринчи инстанция суди иш материалларини ўрганиб, даъвогарнинг важ-далиллари ва жавобгарнинг эътирозларини, учинчи шахснинг фикрини тинглаб ҳамда муҳокама қилиб, қонун ҳужжатларининг қоидаларини таҳлил қилиб, кредиторнинг 49 млн сўм асосий қарз, 490 минг сўм давлат божи, 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишига сабаб бўлган юқорида баён этилганларнинг тасдиғини топди. Бундан ташқари, у янги қарздорнинг даъвогардан 7 млн сўмлик етказиб берилмаган товарни талаб қилиб олиш тўғрисидаги қарши даъвосини ҳам асосли деб топди.

Фуқаролик кодексининг 322 ва 434-моддаларига асосланиб, шунингдек дастлабки даъвонинг ҳамда жавобгарнинг қарши даъво аризасининг асосланганлигини ҳисобга олиб, суд:

даъвогар фойдасига жавобгардан 49 497 200 сўмни ундирган ҳолда кредиторнинг янги қарздорга нисбатан даъво талабларини;

янги қарздорнинг даъвогардан 7 млн сўмлик етказиб берилмаган товарни талаб қилиб олиш тўғрисидаги қарши даъвосини тўлиқ қондириш тўғрисида қарор қилди.

 

ЮРИСТНИНГ ШАРҲИ

ФК 322-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунинг маъноси шуки, қарзни ўтказиш мажбурият бўйича қарздорни битим асосида алмаштириш бўлиб, унга мувофиқ қарздор ўзининг ҳар тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга беради. Кредитор уч тарафлама битимни имзолаб, қарзни ХФга ўтказишга ўз розилигини берган. Бу эса МЧЖнинг унга тўлаш талабини тақдим этиш ҳуқуқини исботлайди.

ФК 322-моддасининг иккинчи қисмига асосан янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни олға суришга ҳақли. Бунинг маъноси шуки, янги қарздор кредиторга нисбатан қарзни ўтказишга қадар олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин мавжуд бўлган барча эътирозларни сақлаб қолади. Шу сабабли агар илгари дастлабки қарздорда кредиторга нисбатан етказиб берилган товарнинг сони юзасидан эътирозлар бўлган бўлса, янги қарздор ҳам уларни тақдим этишга ҳақлидир.

ФК 399-моддасининг биринчи қисмига кўра сотувчи олди-сотди шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга, ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Шу сабабли 7 млн сўмлик етказиб берилмаган товарни талаб қилиб олиш тўғрисида ХФга тақдим этилган қарши даъво тўлиқ асосланган ва ФК талабларига мувофиқ келади.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, янги қарздор билан кредитор етказиб берилмаган товар масаласини кўриб чиқиб, ҳал этган тақдирда ХФнинг судга мурожаат қилиши ва суд харажатларини тўлашига тўғри келмас эди. Тарафлар судгача тартибда қарзни сўндириш масаласини ҳам ҳал этишлари мумкин эди. Хусусан, ХФ МЧЖга мутаносиб гаров таъминотини тақдим этиши ёки қарзни сўндириш муддати қисмида қарзни ўтказиш тўғрисидаги битимнинг амал қилишини узайтириш хусусида қўшимча битим тузиши мумкин эди. Шунингдек бошқа тижорат ташкилотларининг молиявий ёрдамидан фойдаланиш, кредит олиш учун банкка мурожаат қилиш мумкин эди. Шу тариқа, тарафлар низони судда ҳал этишга йўл қўймаган бўлардилар.


Павел СИЛЬНОВ,
адвокат.

Прочитано: 1474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика