Norma.uz

Наманганда бўш иш ўринлари ярмаркаси

Наманган шаҳрида бўш иш ўринлари вилоят ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбир Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вилоят бош бошқармаси, вилоят ҳокимияти, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

 

Бундай ярмаркалар вилоятда доимий равишда ўтказилиб, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида ёшларга тадбиркорликка яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида ахборот берилмоқда.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ва шу пайтга қадар Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида тажрибада синаб кўрилган «Шахсий бизнесни бошлаш учун очиқ эшиклар куни» тадбири ўз самарасини бермоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бўш иш ўринлари ярмаркасида нафақат коллеж ва лицей битирувчилари, балки, бир неча йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларига муносиб иш топмоқдалар.

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 4698 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика