Norma.uz

Кексалар саломатлиги – эътиборда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги «Косонсой» санаторийсида 500 нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фахрийлари ўз саломатликларини тикладилар.

 

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Косонсой» санаторийси ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун мўлжалланган. Айни кунларда санаторийда 43 нафар фахрий ўз саломатлигини тикламоқда.

Президентимизнинг «1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (13.10.2014 йилдаги ПФ-4658-сон) ва «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури (18.02.2015 йилдаги ПҚ-2302-сон Қарор билан тасдиқланган) ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг март ойидан бошлаб санаторийда 541 нафар уруш ва меҳнат фахрийси ўз саломатлигини тиклаб қайтди.

Фахрийлар санаторийга келиши билан шифокорлар кўригидан ўтказилади, даволанувчиларнинг тиббий ҳолатига қараб тегишли муолажалар тайинланади. Санаторийда кексаларнинг муолажалардан бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1961 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика