Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (ЎзБАМУ) ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси (ЎзБФ) МДҲ иштирокчиси бўлган давлатлар Бухгалтер ва аудиторларнинг профессионал бирлашмалари (уюшмалари) минтақавий гуруҳига қўшилдилар. Ушбу гуруҳ 2013 йил ноябрида МДҲ ижроқўми ҳузуридаги Бухгалтерия ҳисоби бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тавсиясига кўра тузилган. Кенгашнинг ҳисоблашича, МДҲ иштирокчиси бўлган давлатлар бухгалтер ва аудиторларнинг профессионал бирлашмалари (уюшмалари) ўз фаолиятини Халқаро бухгалтерлар федерациясида мувофиқлаштириб, ушбу мамлакатларнинг бухгалтерия ва аудиторлик касблари манфаатларини ифодалайдиган Минтақавий гуруҳ тузишлари керак.
Ҳозирги пайтгача Минтақавий гуруҳга тўрт ташкилот киради: Россия профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар институти, Молдова Республикаси профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси, Қозоғистон Республикаси профессионал бухгалтерлар палатаси ҳамда Украина профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар федерацияси.
Манба: «Профессиональный бухгалтер».