Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Аудитор хабарномаси

Балансдан балансга

ОАЖ АЖ қилиб қайта ташкил этилганда Қўқонда жойлашган бино жамиятнинг устав фондига киритилмаган, бироқ унинг балансига фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган эди. Ҳозирги пайтда Қўқон ҳокимининг қарори билан у бошқа жамият балансига бериляпти. Иккала АЖ бир тузилмага киради. Асосий воситаларнинг берилиши бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?

АЖ бухгалтери.

 

– Қўқон шаҳри ҳокими юридик шахснинг мол-мулкини тўғридан-тўғри тасарруф эта олмайди. У маҳаллий давлат ҳокимияти органлари намояндаси бўлиб, корхонанинг мулкдори ҳисобланмайди. Ҳокимнинг қарорига асосан, агар у йирик битимни тақозо этса, акциядорлик жамияти кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий йиғилишини тўплаши керак (бу ҳол у ёки бу органнинг АЖ устави билан белгиланган ваколатларига боғлиқ). Агар у йирик битим бўлмаса ва уни тузиш тўғрисидаги қарор корхона раҳбарининг хос ҳуқуқи ҳисобланса, у ҳоким қарори ва шартнома тузиш зарурлигига ҳавола этувчи тегишли буйруқ чиқаради.

Сизнинг вазиятда кузатув кенгашининг (умумий йиғилишнинг) қарори ёки раҳбарнинг буйруғи билан ҳадя шартномасини тузиш мақсадга мувофиқдир. Хатингизда бериш балансдан балансга, яъни текин ўтказиш орқали амалга оширилаётганлигини кўрсатгансиз. Ушбу ҳолда қарорда (буйруқда) текин беришдан зарарларни қоплаш манбаларини кўрсатиш керак. Ҳар йили акциядорлик жамиятини ривожлантириш бизнес-режаси тасдиқланиши боис, унга акциядорлар билан келишилган ўзгартиришларни киритиш керак.

Тузилган шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бино берилишига ҳисобварақ-фактура асосида Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга* мувофиқ бухгалтерия проводкаларини амалга ошириш керак. Унга кўра унитар, давлат ва бошқа корхона ҳамда ташкилотларда асосий воситаларни текин бериш муносабати билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий воситаларнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқаришда:

«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» 9210-ҳисобварағи дебети;

асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) кредити;

б) асосий воситаларнинг жамланган эскиришини ҳисобдан чиқаришда:

асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0200) дебети;

«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» 9210-ҳисобварағи кредити;

г) резерв капиталини ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларнинг ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:

«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» 8510-ҳисобварағи дебети;

«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» 9210-ҳисобварағи кредити;

е) асосий воситаларни текин беришдан кўрилган зарар суммасига:

«Бошқа операцион харажатлар» 9430-ҳисобварағи дебети;

«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» 9210-ҳисобварағи кредити.

Солиқ кодекси 145-моддасининг 40-бандида, хусусан, солиқ солинадиган базадан чегириладиган қуйидаги харажатлар назарда тутилган:

е) ЎзР Президенти ёки ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида мол-мулкни бепул топширишдан кўрилган зарарлар, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини бепул топширишдан ҳамда улардан бепул фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишдан кўрилган зарарлар;

ж) уч йилдан ортиқ фойдаланилган асосий воситаларни реализация қилишдан кўрилган зарарлар.

Шу тариқа ҳокимнинг қарорига кўра бинони текин беришдан зарарлар фойда солиғи бўйича чегириладиган харажатлар ҳисобланмайди. Солиқ кодекси 147-моддасининг 24-бандига кўра уларни солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг (активларининг) чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган (бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарларга киритиш керак, Солиқ кодекси 145-моддаси 40-бандининг «е» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган зарарлар бундан мустасно.

Зулфия ШАЙХИИСЛОМОВА,

ЎзБАМУ эксперти.

 

*Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 4595 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика