Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Аудитор хабарномаси

Дивидендсиз уч йил

Акциядор аввал корхона тасарруфига берилган дивидендларни унга тўлашлари тўғрисида ариза билан АЖга мурожаат қилди. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига кўра эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади. Биз акциядорга ушбу дивидендларни тўлашга ҳақлимизми? Агар ҳақли бўлсак, бунда қандай ҳаракатларни бажаришимиз керак?

АЖ бухгалтери.  

 

– Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан акциядорлик жамиятининг 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидендларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ҳисобдан чиқарилади. Фуқаролик кодексининг 150-моддасида умумий даъво муддати 3 йил бўлиши назарда тутилган. Уларни ҳисоблаб чиқариш муддатлари ва тартиби тарафларнинг келишуви – ариза ёки акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасидаги шартнома билан ўзгартирилиши мумкин эмас. Шу тариқа, 3 йил ўтганидан кейин акциядорлик жамиятида дивидендлар тўлаш бўйича мажбуриятлар мавжуд бўлмайди.

Акциядор дивидендларни ундириш тўғрисида даъво билан судга мурожаат этишга ҳақли. ФКнинг 153-моддасига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 3.10.2014 йилдаги 17/266-сон қўшма Қарори 25-бандига кўра эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри 3 йил давомида талаб қилиб олинмаган ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг1 51-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан жамият тасарруфида қолдирилган дивидендларни ундириш тўғрисида даъво тақдим этган тақдирда судлар даъвони қондиришдан бош тортишлари керак, бундан ФКнинг 159-моддаси асосида даъво муддатини тиклаш ҳоллари мустасно. Унга кўра, башарти суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги 6 ойида, бу муддат 6 ойга тенг ёки ундан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.

Бизнинг ҳолатимизда даъво муддати умумий даъво муддати – 3 йилга тенг. Агар ўтказиб юборишнинг узрли сабаби кейинги 6 ой ичида, яъни дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 2,5 йил ўтганидан кейин юз берган бўлса, суд даъво муддатини узайтириши мумкин. Агар даъво муддати 6 ойга тенг ёки ундан кам бўлса2, суд узрли сабаблар мавжуд бўлганда даъво муддатининг бутун муддати мобайнида муддат белгилайди.

 

126.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда.

2ФКнинг 151-«Махсус даъво муддатлари» моддаси.

 

Зулфия ШАЙХИИСЛОМОВА,

Икром АБДУЛҚОДИРОВ,

ЎзБАМУ экспертлари.

Прочитано: 2108 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика