Norma.uz

Ҳам иш ҳақи, ҳам нафақа

Ҳақиқатан ҳам аёлга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси, ҳатто у тўлиқ бўлмаган иш вақти шароитида ишлаганда ҳам, бериладими?

Шаҳноза.

Тошкент шаҳри.

 

– Ҳа, амалдаги Меҳнат кодексида аёлларга ана шундай имтиёз берилади.

МКнинг 234-моддасига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади. Аёлнинг аризасига кўра бундай таътилда бўлиш вақтида у тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин. Бунда унинг нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Шуни қайд этиш лозимки, мазкур имтиёздан тўлиқ ёки қисмларга бўлиб боланинг отаси, бувиси, бобоси ёки амалда болани парваришлаётган бошқа қариндоши ҳам фойдаланиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1971 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика