Norma.uz

Бола парваришида ҳисобот керак

Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра болани парваришлаш таътилида бўлганлар тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг бола 2 ёшга тўлгунга қадар нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади. Биз ҳам ходимамизга ўз мажбуриятларини уйда бажаришни топширмоқчимиз. Ушбу ҳолда кадрларга оид ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади? Биз табелда унинг иш кунлари ва соатларини кўрсатмасак бўладими?

Е.Романова.

 

– Йўқ, бундай қила олмайсиз.

Ишга қабул қилиш пайтида ходимга ташкилотда қабул қилинган табель ҳисоби тизимига мувофиқ табель рақами берилади. Мазкур талаб шу муносабат билан жорий этилганки, МКнинг 125-моддаси иккинчи қисмига кўра иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ҳам иш ҳақи ҳисоб-китоби учун ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш нафақасини олишга ходиманинг ҳуқуқини сақлаш учун мажбурий шарт бўлиб унинг тўлиқсиз иш куни (ҳафтаси) ҳисобланади (МК 234-моддасининг тўртинчи қисми). Ана шу «тўлиқсизлик» далили ҳам иш вақти табелида акс эттирилиши керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1841 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика