Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Бозорда танҳо бўлиш албатта монополиячи бўлиш дегани эмас

Бизда кўпинча саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришдан олинадиган фойданинг йўл қўйиладиган даражаси тўғрисида савол туғилади. Хусусан, бозорда қачон рақобат қилувчи ишлаб чиқарувчилар ва худди шундай маҳсулотлар йўқ бўлса, унинг бозор баҳосини белгилаш мумкин бўлмай қолади.

Саноат ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи юридик шахслар учун фойда меъёрлари ва уни белгилаш усуллари мавжудми? Улар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?

М.Суяров,

МЧЖ директори.

 

– Табиий монополия соҳалари бозорларида компаниялар ва корхоналар фаолиятини тартибга солиш усулларидан бири фойда меъёрини чеклаш ҳисобланади, уни давлат томонидан тартибга солиш, хусусан, маҳсулотга нархни шакллантириш воситасида амалга ошириш мумкин.

Қуйидагилар давлат томонидан тартибга солиниши керак:

Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига ва Табиий монополиялар субъектларининг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқарадиган товарларга (ишлар, хизматларга) доир нархлар (тарифлар);

нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида белгиланадиган айрим товарларга нарх (тарифлар);

Ўзбекистон ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи орган тартибга солиши назарда тутилган айрим товарларга нархлар (тарифлар);

республика ҳукуматининг қарорлари билан белгиланадиган айрим товарларга нархлар (тарифлар);

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари қиймати.

Қолган товарларга нисбатан шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланади.

Ўзбекистонда сизни қизиқтираётган масала Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон Қарорига 1-илова) билан тартибга солинади. Ушбу Низомда монополиячи корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари ишлаб чиқарадиган ва реализация қиладиган товарларга ёки алоҳида турдаги товарлар учун қатъий белгиланган ёки энг юқори нархлар (тарифлар), устамалар, тартибга солувчи коэффициентлар, энг юқори рентабелликни шакллантириш тартиби белгиланади. Ушбу ҳужжатга кўра бундай товарларга нарх ишлаб чиқариш таннархига ва (ёки) давр харажатлари, молиявий фаолият, солиқлар бўйича харажатлар ва фойдага доир бошқа мажбурий тўловларга киритиладиган чиқимлардан ҳамда соф фойда суммасидан шаклланади. Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар, бундан хўжалик юритувчи субъектнинг юқори турувчи органлари ва бирлашмаларини тутиб туришга ажратмалар мустасно, товар нархини ҳисоб-китоб қилишда чиқариб ташланади. Нарх товарнинг русуми, тури, нави ва бошқа мезонларидан келиб чиқиб тасдиқланади. Товар бирлигига харажатларни белгилаш мушкул бўлса, нархни тартибга солувчи орган унинг рентабеллигининг энг юқори даражасини ёки товарларни ишлаб чиқариш ҳажмлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда амалдаги нархларга қўлланадиган тартибга солувчи коэффициентни тасдиқлаши мумкин. Монополиячи корхона ёки товарларининг нархи давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган тадбиркорликнинг бошқа субъекти ҳар бир бундай товар бўйича даромадлар, харажатлар ва ишга туширилган активларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши керак.

Кўрсатилган Низомдан ташқари, нархларни шакллантиришга, хусусан, Солиқ кодекси, «Рақобат тўғрисида»ги Қонун (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон), Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон), Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (9.07.2009 йилдаги 188-сон), Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом1, Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган юқори ликвидли маҳсулотлар нархларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом2 таъсир кўрсатади.

Шунга эътибор берингки, ВМнинг 239-сон Қарори 1-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқарадиган барча маҳсулот эмас, балки бозорда устун мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектларининг давлат реестрига киритилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинггина нархлари давлат томонидан тартибга солинади. Шунингдек ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган айрим товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинади. Агар бу сизнинг корхонангизга тааллуқли бўлмаса, ўз маҳсулотингизга нархни ўзингиз хоҳлагандек белгилашингиз мумкин.

 

1ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.

2ИВ ва МВнинг АВ томонидан 10.12.2010 йилда 2162-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Анна ВАСИЛЬЕВА.

«Faba-Expert» МЧЖ.

Шарофиддин ҲАЙДАРОВ,

ЎзР Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 1937 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика