Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 32-33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хорижлик ходим ишга таклиф қилинганда

Хорижий компания маҳаллий компания билан шартнома тузиб, Ўзбекистонда норезидентнинг доимий муассасасини очди. Унинг фаолиятини бошқариш учун ваколатли вакил – хорижлик фуқарога ишончнома берди. Раҳбар ва хорижлик ходим доимий муассасада маош олишади.

Миграция бўйича агентликдан қуйидагиларга: доимий муассасага – хорижлик фуқароларни ишга қабул қилиш учун жалб этиш ҳуқуқига, ваколатли шахс ва хорижлик ходимга – Ўзбекистонда меҳнат фаолияти юритишлари учун рухсат олиш керакми? 

Ф.Носиров,

бош бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг 20-моддасига мувофиқ норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда норезидент Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади. Норезидентнинг доимий муассасаси деганда Ўзбекистон Республикасида ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам ­эътироф этилади. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 20-моддаси учинчи қисми 7-бандига мувофиқ доимий муассаса деганда Ўзбекистоннинг норезиденти билан шартнома муносабатлари асосида республикада унинг манфаатларини ифода этувчи, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг номидан фаолият кўрсатувчи, контрактлар тузиш ваколатига эга бўлган ва ундан мунтазам фойдаланувчи шахс орқали фаолиятни амалга ошириш тушунилади.

Бинобарин, саволда кўрсатилган шахснинг фаолияти доимий муассаса таърифига мос келади.

Меҳнат кодексининг 11-моддасида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилиши назарда тутилган. МКнинг 12-моддасига мувофиқ эса чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналарда ушбу қонун ҳужжатлари қўлланилади. МКнинг 14-моддасида белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга келувчи ҳар қандай хорижий фуқаро иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина республика ҳудудида ишлаши мумкин (Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг* ­3-банди, кейинги ўринларда – 408-сон Низом). Бундай рухсатномалар ўзбекистонлик юридик шахсларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга, шунингдек ўз шахсий хўжалигида ёлланган ходимлар меҳнатидан фойдаланувчи айрим ўзбекистонлик ва Ўзбекистонда яшовчи хорижий жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Бунда хорижий ходимлар меҳнат фаолиятларининг давом этиш муддати рухсатноманинг амалда бўлиш вақтидан ошиб кетмаслиги керак (408-сон Низомнинг 4-банди).

Рухсатнома Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан 1 йил муддатга берилади, меҳнат контракти муддатини узайтириш томонларнинг розилигига кўра ва иш берувчининг тегишли ҳужжатларни бериши асосида, меҳнат шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагунга қадар, амалга оширилади (408-сон Низомнинг 5, 11-бандлари).

Кўриб турганимиздек, ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича рухсатнома олиш хорижий фуқароларни жалб қилишда ҳам, хорижий вакилнинг ўзи учун ҳам мажбурий ҳисобланади.


Константин ЛЁВИН,

«Norma Profi» эксперти.

 

*ВМнинг 19.10.1995 йилдаги 408-сон Қарорига 2-илова.

Прочитано: 3814 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика