Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Ўзаро ҳисоб-китоблар: учинчи шахс ортиқча

МЧЖ (А фирмаси)нинг ягона муассиси хорижий компания (В фирмаси) ҳисобланади. Ушбу хорижий компания билан ўзбекистонлик юридик шахс (С фирмаси) ўртасида шартнома тузилган, унга кўра С фирмаси хизматлари учун В фирмасига 30 000 АҚШ доллари тўлаши керак. Бироқ у сўмни долларга конвертация қила олмайди.

Ўзбекистонлик фирма ягона муассиси хорижий В фирмаси ҳисобланган МЧЖ (А фирмаси)га ўзининг В фирмасига доир қарзини сўндириш ҳисобига унинг устав фондини тўлдириш учун сўмни ўтказиши мумкинми?

С.Ким,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сиз Президентнинг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон) ва Марказий банкнинг «Корреспондентланган ҳисобварақнинг ҳолатидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобварағида маблағ мавжуд бўлганда тўловларни бюджетга ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш тўғрисида»ги хатига (17.08.1996 йилдаги 15-01/1567-сон) эътибор беришингиз лозим. Мазкур ҳужжатларнинг 5-бандида белгиланишича, тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) учун ҳақни тўғридан-тўғри етказиб берувчиларга тўлаб, учинчи шахслар томонидан тўловлар ҳисобга олинишига – яъни учинчи шахслар орқали ҳақ тўланишига йўл қўймайдилар. Ҳисоб-китобларнинг ушбу тартибини бузиш даромадларни яшириш деб баҳоланиб, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган санкциялар қўлланади.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъу­лиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 14-моддасида белгиланишича, жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йилдан ошмайдиган муддат мобайнида МЧЖнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак. Ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги МЧЖ иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.

Шундай вазиятни тасаввур қиламиз: қўшнингиз сиздан пул қарз олган, сиз ундан қарзни фирмангизда ўз устав фонди шакллантирилиши ҳисобига банкка кирим қилишни сўрадингиз. Қўшнингиз квитанцияга ўз фамилиясини ёзди, чунки унга ҳам сизнинг олдингиздаги қарзини сўндиргани тўғрисидаги ҳужжат керак. Натижада фирма сизнинг устав капиталига ўз улушингизни киритганлигингиз далилини тасдиқлай олмайди, сабаби сизда тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни маълум қиламизки, Ўзбекистоннинг фирмаси (С фирмаси)га муассиси хорижий компания (В фирмаси) ҳисобланган МЧЖ (А фирмаси)га устав фондини (А фирмасиники) тўлдириш ҳисобига ҳақ тўлаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ЎзР қонун ҳужжатларига зиддир.

 

Алла МОСКАЛЕНКО,

экспертимиз.

Прочитано: 1725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика