Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Фарқнинг фарқдан фарқи бор

Ўтган йилнинг июлида биз хориждаги ҳамкордан товар олдик. Бунда вужудга келган чет эл валютасидаги кредиторлик қарзига Дт 29 – Кт 60 проводкаси берилди. Августда хориждаги ҳамкор билан уни ЎзРТХБ орқали шартнома бўйича долларда эмас, балки БЮДни расмийлаштириш санасидаги курс бўйича сўмда сўндириш тўғрисида қўшимча битим тузилди. Шундан сўнг корхонамиз қарзни сўм билан сўндирди.

Агар у БЮДни расмийлаштириш санасидаги курс бўйича сўмда сўндирилган бўлса, товар импорт қилинганда вужудга келган валютадаги қарзга курс фарқи ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, у қаерга ҳисобдан чиқарилиши керак? Ёки сторнолаш проводкасини бериш лозимми?

Бухгалтер. 

 

– Аввал қуйидагилар ҳисобда қандай акс эттирилиши ва солиқ солишга таъсир этиши тўғрисидаги саволга жавоб берамиз:

товар келиб тушган пайтдан бошлаб етказиб берувчи билан қўшимча битим тузилиши ва валютадаги қарзнинг сўмдаги қарзга ўтказилишига қадар валюта курсларининг ўзгариши;

етказиб берувчи билан қўшимча битим тузилиши.

Биринчи вазиятга келганда, 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»* 14-бандига кўра, корхона ҳар ойда чет эл валютасидаги мажбуриятларни ҳисобот ойининг охирги кунидаги курс бўйича қайта баҳолаши шарт. Аниқ ҳолни кўриб чиқамиз.

МИСОЛ (юкнинг божхона расмийлаштируви харажатларини ҳисобга олмасдан). Корхона 2014 йил 3 майда хориждаги ҳамкордан 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги товарни харид қилган. 5 июнда шартнома бўйича қарзни ЎзРТХБ орқали БЮДни расмийлаштириш санасидаги Марказий банк курси бўйича сўмда сўндириш тўғрисида қўшимча битим тузилган. Қарз 11 июнда сўндирилган.

Дастлабки қарзни эътироф этиш ва уни май ойининг охирида қайта баҳолаш бўйича проводкалар: 

 

Операция санаси

 

Проводка мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

($)

Сумма (сўм)

 

3.05.2014 йил

 

Етказиб берувчидан товар келиб тушди

 

2900-«Товарлар»

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга хорижий валютада тўланадиган счётлар»

 

10 000

 

22 802 800 (2 280,28 сўм/ АҚШ доллари курси бўйича)

 

31.05.2014 йил

 

31.05.2014 йилдаги қарз қайта баҳоланди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга хорижий валютада тўланадиган счётлар»

 

 

(2 296,43 – 
2 280,28) х 10 000 = 161 500

 

 

161 500 сўм корхона харажатларидир. Умумбелгиланган солиқлар тўловчисида ушбу сумма корхонанинг жами даромадидан чегириб ташланади (Солиқ кодексининг (Кодекс) 145-моддаси 43-банди). Ягона солиқ тўлови тўловчисида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги фарқ ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Кодекснинг 355-моддаси бешиинчи қисми). Бунда салбий фарқ ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Чунончи, агар 2014 йил май ойи мобайнида корхонада 200 000 сўм ижобий курс фарқи қайд этилган бўлса, солиқ солиш объекти 38 500 сўм (200 000 – 161 500) бўлади. Агар ижобий курс фарқи 150 000 сўмни ташкил этса, солиқ солиш объекти вужудга келмайди, чунки салбий курс фарқи ундан ошади.

Саволнинг иккинчи бандини кўриб чиқамиз. Валютадаги қарзни сўмдаги қарзга ўтказишда корхона қўшимча битим имзоланган кунда валютадаги қарзни қайта баҳолаши керак. Сизнинг ҳолатингизда даромад вужудга келади, чунки валютадаги қарзнинг сўмдаги эквиваленти сиз қўшимча битим бўйича тўлашингиз керак бўлган суммадан ошади. Бироқ у курс фарқи тарзидаги даромад ҳисобланмайди. 22-сон БҲМСнинг 7-бандига кўра, чет эл валюталарининг курси ўзгарганда курс фарқи юзага келади. Шунга ўхшаш таърифни Кодекснинг 22-моддаси ҳам беради: курс бўйича фарқ – чет эл валюталари курсларининг ўзгариши натижаси. Биз кўриб чиқаётган операция эса бундай ўзгариш билан ҳеч ҳам боғланмаган.

Сизнинг ҳолатингизда курс фарқи тўғрисида эмас, балки амалда кредиторлик қарзи бир қисмидан кечиш ҳақида сўз бормоқда, бу ҳам, Кодекснинг 136-моддасига кўра, даромаддир.

Агар корхонангиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлса, баён этилган фарқ муҳим эмас. Бироқ агар у ЯСТ тўловчиси бўлса, ушбу фарқ жуда муҳимдир. Зеро ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага курс фарқидан даромад курс фарқларидан харажатларни чегирган ҳолда, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромад эса тўлиқлигича киритилади.

Қўшимча битим тузиш ва тўлаш чоғидаги проводкалар: 

 

Операция санаси

 

Проводка
мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

($)

Сумма (сўм)

 

5.06.2014 йил

 

1.06.2014 йилдан 5.06.2014 йилгача бўлган давр учун қарз қайта баҳоланди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга хорижий валютада тўланадиган счётлар»

 

 

(2 300,57 –
2 296,43) х 10 000 =
41 400

 

5.06.2014 йил

 

Тузилган қўшимча битимга кўра валютадаги қарз сўмдаги қарзга ўтказилди

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга хорижий валютада тўланадиган счётлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга миллий валютада тўланадиган счётлар»

 

10 000

 

22 802 800 (2 280,28 сўм/АҚШ доллари курси бўйича)

 

5.06.2014 йил

 

Корхонанинг бошқа даромади сифатида валютадаги ва сўмдаги қарз суммалари ўртасидаги фарқ ҳисобдан чиқарилди

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга хорижий валютада тўланадиган счётлар»

 

9360-«Кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

 

202 900

 

11.06.2014 йил

 

Корхонанинг ҳисоб–китоб счётидан сўмдаги қарз тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга миллий валютада тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

22 802 800

 

 *Молия вазирининг АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Игорь АИПКИН,

«Faba-Ekspеrt» МЧЖ.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика