Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Долзарб мавзу

Муддатингиз яқинлашмоқда

Солиқ кодексининг 271-моддасига кўра 15 февралда 2014 йил учун норезидент юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш муддати тугайди.

 

Шуни эслатиб ўтамизки, республикада фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширмайдиган Ўзбекистон норезидентлари учун Ўзбекистонда жойлашган, уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк солиқ солиш объектидир.

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентларда мол-мулк солиқ солиш мақсадида шартли равишда икки тоифага бўлинади:

1) доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ, ҳисобини норезидентлар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юритадиган асосий воситалар;

2) уларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган, мазкур доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлмаган кўчмас мулк.

Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширмайдиган норезидентларга тегишли бўлган кўчмас мулк бўйича солиқ солинадиган база бўлиб мулк ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларда кўрсатилган қиймат асосида белгиланган ўртача йиллик қиймат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 267, 268-моддалари).

Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидент кўчмас мулкига нисбатан ҳам, агар ушбу мол-мулк унинг фаолияти билан боғланмаган бўлса, базани белгилашнинг худди шундай тартиби қўлланади. Агар мол-мулк (асосий воситалар) доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлса, солиқ солинадиган база резидент юридик шахслар базасига айнан ўхшаш тарзда, яъни ўртача йиллик қолдиқ қийматдан келиб чиқиб (амортизацияни ҳисобга олган ҳолда) белгиланади.

Шуни қайд этиш лозимки, норезидентлар, ЎзР резиденти бўлган юридик шахслардан фарқ қилиб, мол-мулк солиғини қурилиши меъёрий муддатда якунланмаган тугалланмаган қурилиш объектлари ва белгиланган муддатда амалга киритилмаган ускуна қийматидан тўламайдилар.

Солиқ тўлаш устидан назорат қилиш механизмида назарда тутилишича, кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган улар рўйхатдан ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида солиқ органларига кўчмас мулк объектлари билан боғлиқ барча битимлар (олди-сотди) тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиши шарт.

Бундан ташқари, мулкида кўчмас мулк бўлган норезидентлар унга доир ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 10 кун мобайнида мол-мулк жойлашган ердаги солиқ органида мол-мулк солиғи тўловчиси сифатида мустақил равишда ёки ўз вакили орқали ҳисобга туришлари керак (Солиқ кодексининг 80-моддаси).

Шуни қайд этиш лозимки, мол-мулк солиғини норезидентларнинг ўзлари ҳисобламайдилар. Уни солиқ органлари солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисоблайдилар. Бунинг учун:

 Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидент доимий муассасани ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Унинг асосида солиқ органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини 10 кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзади;

мол-мулк жойлашган ердаги солиқ органи кўчмас мулкка эга бўлган норезидентларга солиқ тўловчидан ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан олинган маълумотлар асосида тўлов хабарномасини ёзади (Солиқ кодексининг 271-моддаси).

2013 йилдан бошлаб норезидентлар (шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётганлари) мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботни МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 7-иловада келтирилган шаклларда тақдим этадилар.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1395 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика