Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Божхона

«Лада»ни қандай олиб келаман?

Мен Россияда 2014 йилда ишлаб чиқарилган «Лада Ларгус» автомобилини сотиб олиб, уни Тошкентга олиб келмоқчиман. РФда ишлаб чиқарилган ва шахсий фойдаланиш учун харид қилинган автомашинани олиб киришда божхона божлари, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда жисмоний шахслар учун имтиёзлар бор-йўқлигини билмоқчи эдим. Уни божхонадан ўтказиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак, қанча суммани қандай валютада тўлаш лозим?

Одил М.

 

– Товарларни олиб ўтишнинг имтиёзли тартиби Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларида1 назарда тутилган. Уларга кўра жисмоний шахсларга ўз эҳтиёжлари учун умумий қиймати эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларни божхона тўловларини тўламасдан чегарадош бўлмаган давлатлардан олиб киришга рухсат берилган.

Агар автомобилни РФдан шахсан ўзингиз олиб кираётган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 кўра, товарга илова қилинувчи тегишли ҳужжатлар (чеклар, тўловнома ва ҳоказо) асосида белгиланадиган қийматдан 1 000 АҚШ долларига эквивалент сумма чегирилади.

 

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

Бож олинмасдан олиб кириш меъёридан ортган суммадан божхона тўловлари қуйидаги миқдорларда ундирилади:

божхона божи – Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан тасдиқланган ставкаларда;

 

Маълумот учун! Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида Эркин савдо режимини назарда тутадиган эркин савдо зонасини бунёд этиш тўғрисида битим3 (Москва, 15.04.1994 йил) имзоланган. Шу сабабли божхона расмийлаштируви пайтида товарнинг ушбу мамлакатдан келиб чиқиши сертификати (СТ-1 шакли) тақдим этилаётганда импорт божхона божи бўйича имтиёз тақдим этилади*.

 

акциз солиғи – Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада тасдиқланган ставкада;

қўшилган қиймат солиғи – 20%. Уни ундириш учун база бўлиб товарнинг импорт божи ва акциз солиғи суммасига кўпайтирилган божхона қиймати ҳисобланади;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас, шунингдек олиб кирилаётган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига гувоҳнома берганлик учун (енгил автомобиллар учун – 20 евро) (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш ва уларнинг ставкаларини белгилаш учун қуйидаги маълумотлар зарур:

транспорт воситасининг тўлиқ номи ва русуми;

10 белги даражасида Ўзбекистон Республикаси ТИФ товар номенклатураси (2012 йилги версия) бўйича товар коди;

товар келиб чиққан мамлакат;

товарнинг физик тавсифлари (двигатель ҳажми, ишлаб чиқарилган йили ва ҳоказо).

Ушбу ахборотга эга бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тегишли ҳисоб-китобларни бажара олади.

 

Маълумот учун! Божхона тўловлари Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади (Божхона кодекси (БК)нинг 109-моддаси). Божхона ишида Ўзбекистон Республикасининг божхона органи томонидан божхона декларацияси қабул қилинган кунда амал қиладиган қонун ҳужжатлари қўлланади (БКнинг 4-моддаси).

 

ҲУЖЖАТЛАР

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида йўриқномага4 кўра жисмоний шахслар томонидан импорт божхона режимида жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида божхона органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

транспортга оид ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар;

зарур ҳолларда – товарнинг келиб чиқиши тўғрисида ва мувофиқлик сертификатлари;

божхона юк декларацияси;

зарур ҳолларда – ваколатли органларнинг рухсатномалари.

Маълумот учун! Ҳужжатлар божхона органига электрон шаклда ваколатли органлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис томонидан «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш йўли билан, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

 

Ўзбекистонга жисмоний шахслар олиб кирадиган транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви таомили Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом5 билан ҳам тартибга солинади.

 

1МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 30 декабрдан кучга кирган.

4ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

5ДБҚ ва ИИВнинг АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

*Товарлар бож олинмасдан олиб кирилади. Шу сабабли уларнинг келиб чиқиши товарга илова қилинувчи ҳужжатларда келтирилган билвосита аломатлар (маҳсулотни маркировкалаш ва ўраб-жойлаш, ­тайёрловчи мамлакатни кўрсатган ҳолда шартнома, шартнома маълумотларининг айнанлиги) билан эмас, балки СТ-1 келиб чиқиш сертификатида товар тўғрисида маълумотларни мажбурий равишда тақдим этиш билан тасдиқланади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 5174 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика