Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Долзарб мавзу

1-К (ойлик) – кичик корхоналар учун эмас

Давстатқўмнинг кичик бизнес топширадиган статистик ҳисоботлар рўйхатида 1-К «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот» шакли пайдо бўлди. Ушбу ўн бир варақли мураккаб шаклни ҳар ойнинг 2-кунидан кечиктирмай топшириш зарур. Унинг кўпчилик кўрсаткичларини кичик корхоналар қайд этиб ҳам бормайдилар. Эндиликда улар яна ҳар ой, бунинг устига мураккаблаштирилган шаклда ва қисқа муддатларда ҳисобот беришлари шарт бўлиб қолаяпти. Бу талаб қанчалик қонуний?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– 1-К shakli (ойлик) ҳисоботининг янги шакли юзасидан саволлар кўп тушаётганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси у Давстатқўмнинг «2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (АВ томонидан 18.12.2014 йилда 2636-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ жорий этилганлигини маълум қилади.

Мазкур шакл бирхиллаштирилган ҳисобланади. У илгари амал қилган 6 та статистик ҳисобот шаклларини қисқартириш имконини берди.

Уни ҳар ойда тижорат ташкилотлари, бундан кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар мустасно, тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари (Давлат статистика қўмитаси белгилаган рўйхатга кўра) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмаган муддатда тақдим этадилар.

Бунда шунга эътиборингизни қаратмоқчимизки, II.III. «ХИЗМАТЛАР» бўлимини тўлдириш чоғида МСК классификаторидан (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) статистик классификатори) фойдаланиш зарур, у Дав­статқўмнинг www.stat.uz сайтида «Интерактив хизматлар. Статистик классификациялар» бўлимида жойлаштирилган.

Маълумот учун телефонлар: 230-88-11, 230-88-12, 230-88-09, 230-88-33.

Прочитано: 1816 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика