Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

«Тўрт ғилдиракли» дивидендлар

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган МЧЖ муассисига 11 000 000 сўм дивиденд ҳисобланди. Уни корхона активлари – автомобиль билан беришга (қолдиқ қиймати бўйича) қарор қилинди. Унинг дастлабки қиймати – 22 000 000 сўм, тикланиш қиймати – 29 708 062,96 сўм. Жамғарилган эскириш суммаси – 19 310 242,73 сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 5 039 181,64 сўм.

Автомобилнинг дивиденд сифатида чиқиб кетишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Ушбу ҳолда корхонада қандай солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин?

Муассисдан даромад солиғини ушлаш керакми? Агар керак бўлса, қандай суммадан ушланади?

Ю.Копейкина,

МЧЖ бухгалтери.

 

Асосий воситалар объектининг муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига чиқиб кетишини (балансдан ҳисобдан чиқарилишини) тегишли солиқ мажбуриятлари билан биргаликдаги реализация деб баҳолаш мумкин (5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг1 51-банди). Бундай операция ҳисобварақ-фактура, асосий воситалар объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1 шакли) расмийлаштирилади. Шунингдек асосий воситалар объектини ҳисобга олиш инвентарь карточкасида (АВ-6 шакли) тегишли ёзувларни қайд этиш лозим. Унга амортизацияни ҳисоблаш уни бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади (5-сон БҲМСнинг 31-банди).

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобланиб (Солиқ кодексининг (Кодекс) 132-моддаси), унга асосий фаолият тури ставкасида ягона солиқ тўлови солинади (Кодекснинг 353-моддаси). Олувчи жисмоний шахсларда солиқ солиш мақсадида дивидендлар мулкий даромадлар деб эътироф этилади (Кодекснинг 176-моддаси 2-банди) ва тўлов манбаида солиқ солинади (Кодекснинг 184-моддаси).

Тўлов манбаида дивидендлар тарзидаги даромад солиғини ушлаш ва тўлаш (10%лик ставкада) улар амалда тўланган пайтда (сизнинг ҳолатингизда – автомобиль дивидендлар тўлаш ҳисобига амалда берилган санадан кечиктирмай) амалга оширилади (Кодекснинг 185-моддаси). Дивиденд олувчи – сизнинг муассисингиз улардан бошқа ҳеч қандай солиқларни тўламайди.

Дивидендлар автомобиль билан тўланганда асосий воситанинг чиқиб кетишидан молиявий натижа унинг ҳисобига транспорт берилаётган ҳисобланган дивидендлар суммаси билан (ҳисобланган дивиденд солиғи чегирилган ҳолда) қайта баҳолаш сальдоси, шунингдек бериш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда унинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Сиз келтирган маълумотларга кўра, автомобилни бериш натижасида корхона 4 541 361,41 сўм (11 000 000 – 1 100 000 – (29 708 062,96 – 19 310 242,73) + 5 039 181,64) фойда олади. Бухгалтерия ҳисобида автомобилни балансдан ҳисобдан чиқариш Ҳисобварақлар режаси2 (21-сон БҲМС) ва Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ амалга оширилади.

Бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

Т/р

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

1

 

Муассисга дивидендлар ҳисобланди

 

11 000 000

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

2

 

10%лик ставкада дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ ҳисобланди ва бюджетга ўтказилди

 

1 100 000

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзни»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

3

 

Автотранспорт воситасини дивидендлар ҳисобига бериш акс эттирилди

 

9 900 000

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

4

 

Автотранспорт воситасининг дастлабки (тикланиш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

29 708 062,96

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

5

 

Чиқиб кетган автотранспорт воситаси бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилди

 

19 310 242,73

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6

 

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

5 039 181,64

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

7

 

Автотранспорт воситасини дивидендлар ҳисобига беришдан даромад (фойда) акс эттирилди

 

4 541 361,41

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, агар дивидендлар тўлаш ҳисобига транспорт берилса, унга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши нотариал тасдиқланиши ва Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг4 11-бандига мувофиқ автомототранспорт воситалари билан битим сифатида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2014 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

3Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4ВМнинг 7.03.2006 йилдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 38-сон Қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2004 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика