Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Тадбиркорлик

Савдо-саноат палатаси – тадбиркор кўмакчиси ва ҳимоячиси

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси марказий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳаракат режаси муҳокама этилди ва қабул қилинди. 

 

Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов 2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Чунончи, тадбиркорлик субъектларига ишбилармонлик муҳитини, бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш, кредит-молия ресурсларидан фойдаланиш масалалари юзасидан маслаҳатлар берилди.

Палата ва унинг бўлимлари томонидан жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тадбиркорлар кунлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. 2014 йилда бундай тадбирларда 100 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Турли масалалар бўйича улардан келиб тушган 14 мингдан ортиқ мурожаатнинг аксарият қисми кўриб чиқилди.

Ўтган йили ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. «Менинг бизнес ғоям» лойиҳаси шулар жумласидан. Ушбу лойиҳада ғолиб чиққан 28 кишига 312 миллион сўмдан зиёд микро­кредит олиш учун сертификат берилди.

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорларимизнинг чет эллик шериклар билан ҳамкорлигини кенгайтиришга кўмаклашилаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Жумладан, 2014 йилда тўғридан-тўғри чет эл инвестициясини жалб қилиш мақсадида Савдо-саноат палатаси хорижий капитал иштирокидаги 56 корхонани ташкил этишга ёрдам берди.

Йиғилишда палатанинг мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили деб ­эълон қилинган 2015 йилга мўлжалланган устувор вазифалари белгилаб олинди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва товарлар экспорти, шунингдек, «ягона ойна» тамойили бўйича хизмат кўрсатиш ҳажмини кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш шундай вазифалар сирасига киради.

Савдо-саноат палатаси таркибида 14 ҳудудий бошқарма, 127 ахборот-маслаҳат ва бизнес маркази, 14 ҳакамлик суди, 3 тренинг-ресурс маркази ва 21 унитар корхона бўлиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Палата ҳузуридаги ҳудудий бошқармалар, ахборот-маслаҳат ва бизнес марказлари ходимлари жойларда тадбиркорлик субъектларига бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалаларида кўмак бермоқда. Улар бизнес режа ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, мини-технология ва ускуналар харид қилиш, бизнес ҳамкорлар топиш борасида ёрдам кўрсатиб, суғурта, солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоботларини юритишда маслаҳат беради. Шунингдек, ҳуқуқий таъминот ва экспертизани амалга оширмоқда. Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси мутахассислари турли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган режали ва режадан ташқари текширувларда иштирок этиб, уларнинг асосли ва ҳаққонийлигини баҳолаши мумкин. Чунончи, ўтган йили Савдо-саноат палатаси мутахассислари хўжалик юритувчи субъектларнинг 1,4 мингдан зиёд текширувида иштирок этди. Бунинг самарасида 26 ноқонуний текширувнинг олди олиниб, юқори органларга бешта маълумотнома ва судга иккита даъво аризаси киритилди.

Палата томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар доирасида даъво аризаларини тайёрлаш ва расмийлаштиришга кўмак берилмоқда. Ўтган йили Савдо-саноат палатаси аъзолари томонидан судларга 54 мингдан ортиқ даъво аризаси киритилиб, унинг 46 мингдан зиёди қаноатлантирилди. 872 масала судга қадар ҳал этилди.

«Давлат ва хусусий шерикликни ривожлантириш» дастури доирасида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бу ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ёрдам бераётир. Ушбу йўналишда тўртта лойиҳа йўлга қўйилди ва танловлар таъсис этилди. Барча вилоятлардан 22 мингдан зиёд касб-ҳунар коллежи битирувчиси «Менинг бизнес ғоям» танловида иштирок этди. Бизнес ғояси истиқболли бўлган 100 дан зиёд иштирокчига жами 1,5 миллиард сўмлик банк кредитларини олиш учун сертификатлар берилди. Ёш авлод вакилларини рағбатлантириш борасида «Ёш тадбиркор», «Ёш тадбиркор – элга мададкор», «Бир тадбиркор – уч ҳамкор» каби танловлар ўтказиб келинмоқда.

 

ЎзА материаллари
асосида тайёрланди.

Прочитано: 5663 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика