Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Хизмат сафари тўғрисидаги ҳисобот – мажбурий ҳужжатми?

Ходим хизмат сафаридан қайтгандан кейин у ҳақдаги ҳисоботни эркин шаклда (қаерда бўлган, ким билан учрашган) тақдим этади деб ўқиган эдим. Уни тақдим этиш тўғрисидаги ўз талабимни бундай ҳисоботни топшириш заруратини тасдиқлайдиган меъёрий ҳужжат билан асосламоқчиман.

Ходим хизмат сафаридан қайтгандан кейин хизмат сафари тўғрисида ҳисобот топшириши кераклиги қандай ҳужжатда тушунтирилади?

О.Борисенко,

МЧЖ ҚК бош бухгалтери.

 

Қонун ҳужжатларида хизмат сафари тўғрисида батафсил ҳисоботни мажбурий равишда топшириш (бундан бўнак ҳисоботлари мустасно) назарда тутилмаган. Бундай ҳисобот хизмат сафарининг мақсади бажарилганлиги (ёки бажарилмаганлиги) тўғрисидаги ахборот ҳамда раҳбар томонидан тасдиқланган режа-топшириқни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ бундай талаб иш берувчининг локал ҳужжатлари (хизмат сафарлари тўғрисидаги низом, раҳбарнинг буйруғи) билан белгиланиши мумкин.

Хизмат сафари деб ходимни корхона раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида топшириқни бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши тушунилади. Уни расмийлаштириш, шунингдек хизмат сафари харажатларига берилган суммалар бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар қилиш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқнома1;

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби2.

Хизмат сафари корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

тайинланган пункт;

ходим хизмат сафарига юборилаётган корхона номи;

хизмат сафарининг муддати, мақсади ва давомийлиги.

Ходимга корхона раҳбари имзолаган ва муҳр билан тасдиқланган хизмат сафари гувоҳномаси берилади. Раҳбар сафар режа-топшириғини тасдиқлаши мумкин. Ходим Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарига юборилганда у мажбурий тартибда тасдиқланади.

Хизмат сафарига режа-топшириқ эркин шаклда расмийлаштирилади. У хизмат сафарига юборилган ходим ишлайдиган таркибий бўлинма раҳбари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Хизмат сафарига режа-топшириқ мавжуд бўлганда хизмат сафари тўғрисидаги ҳисобот топшириқнинг бажарилганлиги (ёки бажарилмаганлиги)ни тасдиқлайдиган мантиқан тамомила тўғри ҳужжат ҳисобланади. Айни у хизмат сафарининг ишлаб чиқариш тусидалигини тасдиқлаш учун хизмат қилиши мумкин. Бу эса хизмат сафари харажатлари корхонанинг солиқ мажбуриятларига таъсир кўрсатадиган ҳолларда ғоят муҳимдир.

Хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин бухгалтерияга тақдим этиладиган мажбурий ҳужжат бўлиб хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботи ҳисобланади. У бир нусхада тузилади. Шаклнинг орқа томонига ҳисобдор шахс қилган харажатларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар рўйхати (хизмат сафари гувоҳномаси, квитанциялар, транспорт ҳужжатлари, НКМ чеклари, товар чеклари ва бошқа асословчи ҳужжатлар) ва улар бўйича харажатлар суммаларини қайд этади. Уларнинг ҳаммаси ҳисоботда ёзилиш тартибида рақамланади.

Бухгалтерияда харажатларнинг мақсадли сарфланиши, қилинган харажатларни тасдиқлайдиган асословчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, улар тўғри расмийлаштирилганлиги ва суммалар ҳисобланиши текширилади. Шаклнинг орқа томонида ҳисобга қабул қилинган харажатларнинг суммалари ва ушбу суммаларга дебетланадиган ҳисобварақлар ҳам кўрсатилади. Текширилган бўнак ҳисоботини раҳбар ёки бунга ваколат берилган шахс тасдиқлайди ва у ҳисобга қабул қилинади. Унинг маълумотлари асосида бухгалтерия белгиланган тартибда ҳисобдор пул суммаларини ҳисобдан чиқаради.

Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бўнак ҳисоботида кўрсатиладиган барча харажатлар тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан асосланган ва ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

 

1МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 5.06.2000 йилда 932-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Ирина БОРИСОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 6030 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-05-20 14:54:30, Гость_Умарова М:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика