Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Соф тушум нималардан иборат бўлади?

Қурилиш ташкилотларида соф тушум деганда қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан амалга оширишдан келадиган тушум тушунилади.

ЯСТ тўловчи қурилиш ташкилотлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида бажарилган ишларнинг жами ҳажмини кўрсатадиларми ёки ўз кучлари билан бажарилган ишларнинг ўзинигина акс эттирадиларми? Ҳисоботнинг 020-сатрида қурилиш-монтаж ишларининг умумий таннархи акс эттириладими ёки ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар чегирилган ҳолда кўрсатиладими?

О.Черепанова,

хусусий корхона бухгалтери.

 

– Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг1 (бундан кейин – Қоидалар) 97-бандига мувофиқ Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг (2-сон шакл) «Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотилишидан соф тушум» деб номланган 010-сатрида маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи) ҳамда қайтариган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, сотиб олувчининг сотиш нархларидан чегирмалари чегирилган ҳолда кўрсатилади. 010-сатр асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (9000) маълумотлари бўйича тўлдирилади.

Солиқ кодексининг (Кодекс) 130-моддаси қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишларни (хизматларни) сотишдан, шунингдек объектларни фойдаланишга тайёр қилиб қуриш (бундан буён – қурилиш ишлари) чоғидаги ишларни сотишдан тушган даромад (тушум)ни таърифлайди. Унга шартномавий баҳолардан келиб чиқиб ҳақ тўлаш учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган, буюртмачилар томонидан бажарилган (кўрсатилган) ва тасдиқланган ишларнинг (хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати қўшилади. Шундай қилиб, қурилиш ишларини реализация қилишдан тушган, 2-сон шаклнинг 010-сатрида акс эттириладиган соф тушум ҳисобот даврида бажарилган қурилиш ишларининг ёрдамчи пудрат ишлари ҳам инобатга олинган умумий суммасидир. Унда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги расмийлаштирилган маълумотномалар – ҳисобварақ-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғи чегирилган ҳолда тўлаш учун буюртмачиларга тақдим этилган маълумотлар мужассам этилган бўлади.

2-сон-шаклнинг «Сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) таннархи» деб номланган 020-сатри бўйича сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархи суммаси кўрсатилади, унинг ҳисобга олиш ҳисобварақларида (9100) ҳисобга олинган, сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархининг суммаси мужассам этилган бўлади (Қоидаларнинг 98-банди). Маҳсулотларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга2 биноан чет юридик шахслар томонидан бажарилган ишлар ва ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган хизматлар ҳам ишлаб чиқариш қийматини ташкил этувчи харажатлар таркибига киради (1.1.4-банд).

Ана шу таърифни ёрдамчи пудратчи ташкилотлар ишларининг ҳажмларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Шу сабабли 2-сон-шаклнинг 020-сатрида ҳисобот даврида бажарилган қурилиш ишларининг таннархи ёрдамчи пудрат ишлари инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишга келганда айтиш жоизки, Кодекснинг 355-моддасига кўра қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – солиқ солинадиган база уларнинг ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан тушган тушум ҳисобланади. Бунда шартномага биноан, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг (бош пудратчининг) зиммасида бўлса ва ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи унинг ўзида сақланиб қолган бўлса, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи (бош пудратчи) материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади.

Молиявий ва солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдираётганда, қурилиш ташкилотлари ҳисоботнинг у ёки бу шаклида қайси кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурлигини фарқлашлари жуда-жуда муҳимдир. Бир тарафдан, солиқлар ва бюджетга бошқа тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқиш, бошқа тарафдан эса, солиқ ва статистика идораларига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги айни ана шунга боғлиқдир.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 7-илова.

2ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА, мухбиримиз. 

Прочитано: 2897 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика