Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Қонунбузарликлар фош этилди

«ОҒУ»ли жўнатма

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чегараланган психотроп ҳамда наркотик воситалар рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, ушбу Қарор билан психотроп ва наркотик воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва муомалага киритиш тартиби белгилаб қўйилган. 

 

Қолаверса, Халқаро почта конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Лекин шунга қарамай, сўнгги пайтларда таркибида наркотик ва психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини почта жўнатмалари орасида жўнатиш ҳоллари учраб турибди. Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бошпочтампт» божхона пости ходимлари шу турдаги бир нечта божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Пойтахтлик У.Б. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида «СN-23» шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 143 дона «Акамол» номли психотроп таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Мазкур пост ходимлари томонидан фуқаро У.М. номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда эса, ундаги буюмлар орасида 100 дона «Катапресан» номли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса фуқаро А.Г. номига келган почта жўнатмасидаги буюмлар орасида 90 дона «Тавор» номли психотроп таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 120-76-33 ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-76 рақамли «ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Ҳудудий божхона бошқармалари «ишонч телефонлари»нинг тўлиқ рўйхатини www.customs.uz сайтидан олиш мумкин.


Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика