Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Маънавият дарслари

Навоий даҳоси барҳаёт

Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишланди. Унда ДБҚ марказий аппарати шахсий таркиби, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

ДБҚ раиси ўринбосари Ғ.Шукуров йиғилишни очар экан, Алишер Навоий нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон адабиётининг ҳам улкан намояндаси сифатида улуғланишини таъкидлади.

Президентимиз Ислом Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида Алишер Навоийга «Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир» дея таъриф берганлар.

Тадбирда йиғилганларга Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети декани, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов улуғ бобомизнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бетакрор асарлари хусусида маъруза қилди.

Дарҳақиқат, халқимиз маънавиятининг юксалиши, миллий адабиётимиз ва она тилимиз ривожида Алишер Навоий меросининг ўрни беқиёс, бу улуғ мутафаккирнинг ўлмас асарлари, улардаги эзгулик ва бунёдкорлик ғоялари, неча асрларки, инсониятни яратувчилик, буюк мақсадлар сари илҳомлантириб келмоқда. Таъкидланганидек, юртимизда шоир ижодини, у қолдирган бой адабий меросни ўқиб-ўрганиш, ёшлар қалбига теран сингдириб бориш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1847 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика