Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Транзит ҳисобварақ қачон ёпилади

Марказий банк вакиллари текширув чоғида 21-сон БҲМСга кўра, ҳисобот йили тугагач йиллик молиявий ҳисоботни тузаётганда 9910-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи 8710-«Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ҳисобварағи билан корреспонденцияда ёпилишини айтишди. Биз эса ҳар ойда 9910-ҳисобварақни 8710-ҳисобварақ билан корреспонденцияда ёпардик, чунки бизда зарар бўлмайди ва корхонамиз ҳар доим фойда олади. Бундан ташқари, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига кўра жамият ҳар чоракда, ярим йилда 1 марта ёки йилда 1 марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Ҳар ойда 9910-ҳисобварақни 8710-ҳисобварақ билан корреспонденцияда ёпиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? Агар биз 9910-ҳисобварақни фақат йил охирида ёпсак, дивидендларни қандай ҳисобварақдан бошлаб тақсимлашимиз керак? 9910-ҳисобварақни ярим йил, чорак якунлари бўйича ёпиш мумкинми? Ёки дивидендларни 8710-ҳисобварақдан тақсимлаш, кейин эса 9910-ҳисобварақни йил якунлари бўйича ёпиш мумкинми?

9910-ҳисобварақни қандай: ҳар ойда ёки йил якунлари бўйича ёпиш тўғри бўлади? Агар дивидендлар жорий йил учун тақсимланса, нима қилиш керак?

Е.Ким, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– 9910-ҳисобварақ транзит ҳисобварақларга киради. 21-сон БҲМСнинг1 11-бандига кўра, транзит ҳисобварақлар – даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик ҳисобварақлари бўлиб, улардан ҳисобот даври мобайнида фойдаланилади, бироқ ҳисобот даври охирида ёпилади ва қолдиқларга эга бўлмайди, уларга доир оборотлар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.

21-сон БҲМСни қўллаш бўйича Йўриқноманинг (21-сон БҲМСга 2-илова) 361-бандига кўра, 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ҳисобварағида корхона фаолиятининг ҳисобот даври учун тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади. Ҳисобот даври охирида якуний проводка билан соф фойда суммаси 8710-ҳисобварақ кредитига, зарар суммаси эса ушбу ҳисобварақ дебетига 9910-«Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи билан корреспонденцияда ҳисобдан чиқарилади.

1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг2 60-бандига мувофиқ 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври саналади. Бироқ молиявий ҳисобот календарь йилдан фарқли давр учун, қонунда кўзда тутилган ҳолларда 1 ой ёки чорак учун тузилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, хусусан, фойдани тақсимлаш ва дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида унинг мулкдорлари иқтисодий қарорлар қабул қилиши учун ахборот тақдим этиш бундай ҳолларнинг бири ҳисобланади.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 25-моддасига кўра, жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бунинг учун муассислар, тегишинча, биринчи чорак, ярим йил, 9 ой ёки бир йил учун молиявий ҳисоботга эга бўлишлари керак.

Шу тариқа, 9910-ҳисобварақни ҳар ойда, ҳар чоракда, ярим йил ёки йил якунлари бўйича ёпиш, башарти уни соф фойда суммасини белгилаш зарурати тақозо этган бўлса, амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайди. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва амалдаги Ҳисобварақлар режасини қўллаш усуллари, транзит ҳисобварақларни ёпиш, ички фойдаланиш учун молиявий ҳисобот тузиш ва дивидендларни ҳисоблаш даврийлигини фирмангизнинг ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозим.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1928 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика