Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Фақат қайта сотиш учун эмас

Ташкилотимизнинг асосий фаолияти аҳолининг буюртмалари бўйича енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ҳисобланади (ХХТУТ бўйича коди – 14933). Шунингдек у автомобиль эҳтиёт қисмларини сотиш учун турғун шохобчага эга. Уларнинг кўпи бозордан харид қилиниши боис товарларни харид қилиш учун корпоратив картадан фойдаланиб, кейин уларни турғун шохобча орқали чакана сотса бўладими?

Д.Собирова,

МЧЖ бош бухгалтери. 

 

– Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг1 (бундан кейин – 1470-сон Низом) 6-бандига мувофиқ корпоратив банк карталарининг (КБК) сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда2 назарда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин. Унда КБКдан фойдаланган ҳолда тўланиши мумкин бўлган харажатларнинг турлари белгиланган: савдо корхоналари учун – сотиш харажатлари (масалан, савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни сақлаш ва тузатиш харажатлари; инвентарлар ва хўжалик буюмларини харид қилиш; савдо, реклама харажатлари, маркетингга сарфланган харажатлар). Низомда савдо корхоналари томонидан қайта сотиш учун товарларни харид қилиш назарда тутилмаган.

Бироқ агар сиз ўша савдо шохобчаларидан карточка орқали автомобиль эҳтиёт қисмларини харид қилсангиз ва улардан ўз асосий фаолиятингизда, яъни автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун фойдаласангиз, ушбу харажатлар тури Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 1.1– «Ишлаб чиқаришга оид моддий харажатлар» кичик бўлимига мувофиқ келади. Мазкур ҳолда бундай ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда корпоратив карточкадан фойдаланиш тўғри бўлади.

Бошқа томондан, 2004 йилдаёқ Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (24.09.2004 йилдаги 445-сон) қабул қилинган бўлиб, унда пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини қисқартириш назарда тутилган эди. Чакана савдо корхоналарига юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича товарларни чекланмаган ҳолда сотишга рухсат берилган эди.

1470-сон Низомда корпоратив банк картаси унинг сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи бериши белгиланган. Корпоратив карта билан ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга3 мувофиқ амалга оширилади, унинг IX бобида ҳам банк пластик карталаридан нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланилиши назарда тутилган. 

Яъни мана шу норматив ҳужжатларнинг барчаси бир мақсадда – нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шаклларидан бири сифатида пластик карточкаларнинг имкониятлари ва қўллаш соҳасини ривожлантириш ва кенгайтириш учун ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.

Шу тариқа, товарларни кейинчалик қайта сотиш мақсади билан харид қилишда КБКдан фойдаланилишининг бевосита тақиқланиши биронта ҳужжатда учрамайди.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.

3МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 1829 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика