Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 6 / Бевосита мулоқот

Муассис маблағларидан фойдаланиш усуллари

Бизнинг МЧЖда тўрт муассис бор. Жамиятимиз 5 йилдан буён фаолият кўрсатиб келяпти. Агар уни ривожлантириш учун ҳисобрақамдаги пулдан ташқари, ўзимиз нақд пулга жиҳоз, дастгоҳ, трансформатор ёки қурилиш материаллари сотиб олиб, цехимиз учун ишлатсак, кирим-чиқим тартиби қандай бўлади, солиқ солиш масаласи-чи?

А.Акромов.

 

– Сизнинг ҳолатда жамиятингиз фойдаланиши учун муассислар харид қилган мол-мулкни беришнинг қуйидаги усулларидан биридан фойдаланиш мумкин.

1. Муассислар уни устав фондини кўпайтириш ҳисобига беришлари мумкин. «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин. Устав фондини кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши, муассис ва жамият ўртасида мол-мулк берилиши тўғрисида далолатнома имзоланиши, шунингдек таъсис ҳужжатларига ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишига тегишли ўзгартишлар киритилиши йўли билан амалга оширилади. Мол-мулк устав фондини кўпайтириш мақсадида берилганда муассислар ва жамиятга бирор-бир қўшимча солиқлар солинмайди.

2. Муассислар мол-мулкни жамиятга текин фойдаланишга (Фуқаролик кодексининг 617-моддаси) ёки ҳадяга (Фуқаролик кодексининг 502-моддаси) беришлари мумкин. Мазкур ҳолда жамият солиқ тўлаши керак. Солиқ кодексининг 135-моддасига биноан, солиқ тўловчи текин олган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар солиқ тўловчининг даромади бўлади.

3. Муассислар мазкур ускунани ижарага беришлари ва унинг учун даромад олишлари мумкин. Бироқ бундай ҳолда муассисларнинг ўзлари, Солиқ кодексининг 176-моддасига мувофиқ мол-мулкни ижарага беришдан солиқ тўлашлари керак бўлади. Бунда Солиқ кодекси 184-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг (муассисларнинг) даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти тўлов манбаига, яъни жамиятнинг ўзига юкланади.

 

Тимур МЎМИНОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1956 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика