Norma.uz

Магистратура учун янги низом

Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан Магистратура тўғрисидаги низом тасдиқланди. 1998, 2008, 2012 йилларда шу мазмундаги низомлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг қарори асосида тасдиқланган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган эди. Янги қабул қилинган Низом билан олий таълимнинг ушбу босқичига қандай янгилик ва ўзгартиришлар киритилди?

Нурбек Роҳаталиев, талаба. 

 

– Дарҳақиқат, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон Қарори билан Магистратура тўғрисидаги низом тасдиқланди. Қуйида мазкур Низомнинг шу пайтгача амал қилган Магистратура тўғрисидаги низомдан (АВ томонидан 18.12.2012 йилда 2405-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 2012 йил 28 декабрдан кучга кирган) фарқланувчи жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

 

 

Магистратурада таълим бериш жараёнида Ўзбекистон Фанлар Академиясидан ёки хориждан етакчи олимлар жалб этиладими?

 

– Магистратурада таълим жараёнини ташкил этишга қуйидаги янги талаблар қўйилган:

олий таълим муассасасининг магистратура мутахассисликлари бўйича илмий-педагогик кадрлар билан, шу жумладан кадрлар тайёрлаш ихтисослиги ва йўналишига мос келувчи профессорлар, доцентлар билан таъминланади;

магистратура талабаларини тайёрлаш жараёнига Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий муассасалари, тармоқ илмий-изланувчилик ва лойиҳа муассасаларининг етакчи олимлари, шунингдек хорижий олимлар, юқори малакали, тажрибали мутахассислар соатбай асосда жалб этилади.

 

Педагоглар неча йил таълим тизимида ишлаган бўлиши керак?

 

– Магистратурада педагогик фаолиятга жалб этиладиган ўқитувчиларга бир қатор малака талаблари қўйилган, улар орасида асосийлари сифатида қуйидагиларни санаш мумкин:

фанни юқори даражада билиш ҳамда унинг назарий асосларини ва муҳим ютуқларга эришиш мумкин бўлган йўлларни кўра билиш уқувига эга бўлиш;

маълумотларни тизимлаштириш ва излаш орқали ўз билимини такомиллаштириш учун доимий ўрганиш, маълумотларни электрон қайта ишлашда ахборот-коммуникация ва мультимедия технологияларидан фойдаланиш маҳоратига эга бўлиш.

Илмий унвон (илмий даража)га ва камида 3 йиллик узлуксиз илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга бўлган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражали шахслар магистратурада педагогик фаолият юритишга жалб қилинади.

Магистратура талабаси ўқиётган олий таълим муассасасида ишламайдиган ходимлардан бўлган илмий раҳбар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича бир ўқув йилига бир магистратура талабаси учун 50 соатдан ошмаган ҳажмда, тегишли маблағлар доирасида амалга оширилади.

Мазкур ўқув босқичига оид киритилаётган айрим жузъий ўзгартириш ва янгиликлар

 

– Талабанинг ҳуқуқлари сирасига қуйидаги янги норма киритилди:

олий таълим муассасаси Илмий кенгаши тавсиясига мувофиқ етакчи хорижий ва республика таълим (илмий) муассасаларида амалиёт ўташ, стажировкада бўлиш ёки магистрлик диссертациясининг тажриба-синов қисмларини бажариш учун ушбу муассасалар билан тегишли келишувлар мавжуд бўлганда уларга йўлланма олиш;

профессор ёки фан доктори бештагача, шунингдек доцент, фан номзоди ва мутахассис учтача магистрлик диссертациясига раҳбарликни амалга ошириши мумкин (илгари амалиётчи ҳам учтагача диссертацияга раҳбарлик қилиши мумкин эди).

Талаба фаолиятини мониторинг қилиш

 

– Магистратура талабаси фаолияти устидан мониторинг ҳар ўқув йилининг апрель-май ойларида қуйидаги кўрсаткичлар асосида олиб борилади:

биринчи курсда магистратура талабасининг календарь иш режаси белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилиши; битта илмий мақола ёки республика ёхуд халқаро миқёсдаги илмий конференцияда битта тезис чоп этганлиги;

иккинчи курсда иккита илмий мақола ёки республика ёхуд халқаро миқёсдаги илмий конференцияда иккита тезис чоп этганлиги, магистрлик диссертацияси дастлабки ҳимоядан ўтганлиги, агар у мониторинг даврида режалаштирилган бўлса.

 

Магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга талаблар ўзгармадими?

 

– Магистрлик диссертацияси мавзусини танлаш ва илмий раҳбарни тайинлаш биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойи давомида амалга оширилади.

Диссертациянинг асосий қисми камида 3 бобдан иборат бўлиши керак. Унда талаба тадқиқотнинг тадқиқот мавзусига тааллуқли бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлилини келтиради. Хулосада натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, шунингдек илмий тадқиқот муаммосини ҳал этиш бўйича хулосалар ёритилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак.

Иловаларнинг ҳажми диссертация умумий ҳажмининг 1/3 қисмидан ошмаслиги лозим. Диссертациянинг ҳажми (титул варақ, мундарижа, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари)70-80 бет бўлиши тавсия этилган.

Диссертация иши талаба ўқиган тилда, шунингдек кафедра ёки магистратура бўлими тавсиясига мувофиқ чет тилида ҳам тайёрланиши мумкин. Чет тилида бажарилган диссертацияга давлат тилида аннотация илова қилинади ҳамда дастлабки ва расмий ҳимоялар таржима билан ўтказилади.

Дастлабки ҳимояга қадар талаба ички ва ташқи ҳамда илмий раҳбар тақризларига, шунингдек диссертация мавзусига доир камида 2 та илмий мақола ёки тезисга эга бўлиши керак. Тақризлар белгиланган дастлабки ҳимоя санасидан камида 3 кун олдин тақдим этилиши керак.

Магистратура талабаси магистрлик диссертациясининг расмий ҳимояси тақдимот материаллари билан баён этилиши ва 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.

«Қониқарсиз» баҳо қўйилганда ёки магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга қўйилмаган тақдирда магистратура талабаси кейинги 3 йил давомида уни қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ҳимоя қилинган магистрлик диссертациялари олий таълим муассасасида 3 йил давомида сақланади.

 

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ,
ҳуқуқ магистри.

Прочитано: 9836 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-07-19 17:44:42, Гость_Karimova Nigora:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика