Norma.uz

Сигир боқишдан олинадиган даромадлардан бадаллар

Ўз томорқасида қорамол боқадиган кишиларга (бизнинг учта сигиримиз бор) ушбу вақт пенсия ҳисобланиши учун меҳнат стажига ҳисобланади деб эшитгандим. Шундайми? Пенсия жамғармасига қандай ҳужжатлар тақдим этилиши керак?

Мукаррам Собитова.

Тошкент вилояти. 

 

– Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг4 (бундан кейинНизом) 46-бандига мувофиқ қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсларга меҳнат стажини ҳисоблашда, агар мазкур шахс ушбу йилнинг камида 9 ойи мобайнида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, пенсия тайинлаш учун иш стажига тўлиқ календарь йили қўшиб ҳисобланади.

Кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан суғурта бадаллари бир йилда ЭКИҲнинг камида 4,5 баравари миқдорида тўланган тақдирда, қорамол етиштириш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлиш даврлари қонунга мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Бундай кишиларга иш стажини ҳисоблаш тартиби Қорамол етиштирадиган ва шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини реализация қиладиган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомда5 ҳам назарда тутилган. У уй хўжалиги аъзолари мулкида бўлган ёки ижара шартларида олинган қорамол етиштиришни, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорвачилик маҳсулотларини майда товар тарзида етиштириш ва уни қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда реализация қилишни амалга оширадиган меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқароларга татбиқ этилади.

Бундай меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган кишилар, башарти улар шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирган қорамол ёки ушбу хўжаликларда етиштирилган чорвачилик товар маҳсулоти пул ёки натура шаклда даромад олиш мақсадида реализация қилинса, иш билан банд аҳолига киритилади. Агар улар иш берувчилар билан меҳнат муносабатларида бўлмасалар, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобланмасалар, ўқув юртларида таълим олмасалар, уларга белгиланган тартибдаги меҳнат дафтарчаси очилади (берилади).

Бундай фуқароларга меҳнат дафтарчаларини туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш марказлари беради.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари ҳисобини солиқ органлари юритади.

Қорамол етиштирадиган ва бунда етиштирилган чорвачилик маҳсулотини реализация қиладиган, ушбу бандлик даврлари уларга пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қайд этилишини хоҳлайдиган фуқаролар белгиланган тартибда яшаш жойларидаги солиқ органларида Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтказилишлари керак.

 

4ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган.

5ВМнинг 21.04.2006 йилдаги 67-сон Қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1913 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика