Жорий йилда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгаман. Беш нафар болам бор. Мен болаларни парвариш қилиш таътилида бўлган вақтим стажга ҳисобланадими?
Сайёра Х.
– Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга аёлнинг болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтининг ҳаммаси эмас, балки ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил қайд этилади (Қонун1 37-моддасининг «ж» банди). Масалан, агар ишлайдиган аёл 30 йиллик меҳнат стажининг 8 йилида учта болани парваришлаш таътилида бўлган бўлса, унга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда 25 йил қайд этилади (30 – 8 + 3 = 25 йил).
1«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон).