Norma.uz

Бекор туриб қолишларни стаждан чегиринг

Мен бир МЧЖда кўп йил ишлаганман. Муайян вақт иш ҳажмлари бўлмаганлиги туфайли иш ҳақи ҳисобланмаган ва, тегишинча, солиқлар ўтказилмаган. Ноль даражали ҳисоботлар ўз вақтида топширилган. Пенсияни расмийлаштириш чоғида ижтимоий таъминот органлари иш ҳақи ҳисобланмаган ойларни умумий меҳнат стажидан чиқариб ташлади. Улар қанчалик ҳақли?

Н.Жаркова.

Чирчиқ шаҳри. 

 

– Аввало шуни таъкидлаш лозимки, корхонада иш ҳажмларининг йўқлиги (буюртмачиларнинг йўқлиги ва ҳ.к.) иш берувчини ходимларга иш ҳақи тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди (Меҳнат кодексининг 159-моддаси).

Сўнгра шуни билиш лозимки, умумий меҳнат стажи (одатдаги тушунишда) ва пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган умумий меҳнат стажи турли тушунчалардир. Биринчи тушунчага одатда меҳнат фаолиятининг бутун даври, шу жумладан иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш вақти ва бошқалар киритилади.

Қонуннинг1 37-моддасига мувофиқ, фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, пенсияни ҳисоблаш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Шу сабабли, агар сиз муайян даврда ўз хоҳишингизга кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган бўлсангиз ёки иш ҳажми йўқлиги муносабати билан муайян ойларда сизга иш ҳақи ҳисоблашмаган бўлса, Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари ушбу меъёрга асосланиб, уни пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга ҳақли равишда киритмаганлар. Зеро, корхонада рўйхатда бўлсангиз ҳам, меҳнат фаолиятини амалга оширмагансиз, иш ҳақи олмагансиз ва, тегишинча, суғурта бадалларини тўламагансиз.

 

1«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон).

Прочитано: 1926 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика