Мен ишловчи пенсионерман. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист фахрий унвони учун устама оламан. Ишда ушбу тўловларга солиқ солинади. Агар пенсияга чиқсам, уларга ЖШДС солинаверадими ёки йўқми?
Н.Буряк.
Тошкент шаҳри.
– Пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонуннинг1 (бундан кейин – Қонун) 67-моддасида белгиланишича, ушбу Қонунга мувофиқ тўланадиган пенсияларга (барча оширишлар ва устамалар билан бирга) солиқ солинмайди.
1«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон).