Norma.uz

Карточкагами? – Фақат ихтиёрий

Мен ҳар доим пенсияни почта орқали нақд пул билан олардим. Яқинда почтальон келиб, пенсияни тўлалигича нақд бера олмаслигини, чунки менга пластик карточка расмийлаштирилганлиги ва унга қисман пул ўтказилганлигини айтди. Бироқ мен пулни карточкага ўтказиш тўғрисида ҳеч қандай ариза ёзмаганман. Бу қонунга мувофиқми?

Ф.К., пенсионер.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри.  

 

– «O`zbekiston pochtasi» АЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага10 кўра пенсиялар ва нафақалар қайдномалар бўйича ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври давомида пенсия ва нафақа олувчининг шахсан ўзига (ишончли вакилига) яшаш жойига паспорт тақдим этилганда нақд пул маблағлари билан етказиб берилади (топширилади).

Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) чорак бошланишидан 30 кун олдин хизмат кўрсатаётган банкка пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш), шунингдек почта пул ўтказмаларини тўлаш учун керакли нақд пул маблағларини олиш учун талабнома тақдим этадилар. Улар зарурат бўлганида хизмат кўрсатувчи банкка ушбу эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини олиш учун қўшимча талабнома тақдим этишлари мумкин. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойига, шунингдек пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ қайдномада кўрсатилган операцион кунда амалга оширилади.

Пластик карточкаларни жорий этиш ихтиёрий асосда амалга оширилиши керак. Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомнинг11 18-бандига кўра банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш (тарқатиш) банк карталарини тарқатадиган тижорат банки билан унинг мижози ўртасида ёзма шаклда тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг3 31-моддасига мувофиқ банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

 

3«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун (25.04.1996 йилдаги 216-I-сон).

10МВ ва ЎзАААнинг АВ томонидан 28.09.2012 йилда 2394-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

11МБ бошқарувининг АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 2014 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика