Norma.uz

Стаж тўлиқ бўлмаса

Менинг умумий меҳнат стажим 19 йилни ташкил этади. Агар ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 231 575 сўмни ташкил қилса, нима учун менга 141 минг сўм пенсия ҳисоблашди?

А.Каримова.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани. 

 

Қонуннинг1 7-моддасига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Қонуннинг1 8-моддасига мувофиқ пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга (7-модда) ёшга доир пенсиялар Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади. Унга қуйидагилар киради:

фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан якка (гуруҳли) ижара шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжалигидаги фаолият, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда.

Низомнинг4 130-бандида белгиланишича, тўлиқ бўлмаган иш стажи ҳолатида пенсия қуйидаги тарзда мавжуд стажга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади: дастлаб тегишли тўлиқ пенсия аниқланади, ушбу пенсия талаб этиладиган иш стажи ойлари сонига бўлинади, олинган сумма амалдаги иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади.

Тўлиқ бўлмаган стажда пенсиялар қуйидаги миқдорлардан паст бўлиши мумкин эмас:

ёшга доир пенсиялар учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%и;

I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 100%и;

II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%и;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига – ёшга доир энг кам пенсиянинг 50%и;

ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – ёшга доир энг кам пенсиянинг 100%и.

 

1«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон).

4ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика