Norma.uz

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома доирасида

Меҳнат ҳақи ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган ишлайдиган пенсионерлар тўлиқ пенсия олиши учун қонун ҳужжатларида қандай талаблар белгиланган? Ушбу ҳолда пенсионер ташкилот штатига қайд этилиши мумкинми (масалан, ХУМШ раиси этиб)? Ёки у иш берувчи билан муносабатларни фақат фуқаролик-ҳуқуқий шартнома доирасида қуриши керакми?

Азамат Турдиев. 

 

– Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг6 (бундан кейин – 2222-сон Низом) 2-бандига асосан қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100%) тўланади:

а) уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг4 1 ва 2-иловаларида белгилаб берилган;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

в) I ва II гуруҳ ногиронлари;

г) Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар доираси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.1992 йилдаги «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида»ги 170-сон Қарорида белгиланган;

д) фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раисларига;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёлларга – ёшга доир пенсияни олганда.

Қолган барча ишловчи пенсионерларга тайинланган пенсиянинг 50%и миқдори тўланади.

2014 йил 1 январдан 2222-сон Низом фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан оз даромад (гонорар, ҳақ ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши хусусидаги меъёр билан тўлдирилди (2-1-банд).

 

4ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган.

6АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚ қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 4281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика