2015 йил декабрида 60 ёшга тўламан. Пенсияни расмийлаштириш учун маълумотномаларни улар ўз кучини йўқотмаслиги учун қанча ой олдин йиғишим керак бўлади? Меҳнат стажимга Туркманистонда уч йил ишлаган пайтим ҳам киради. Ушбу даврни маълумотномалар билан тасдиқлаш керакми, сўров хатини ким юбориши керак: ижтимоий таъминот бўлимими ёки менми?
Жасур Куракбоев.
Ангрен шаҳри.
– Сиз яшаш жойингиздаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз керак. Қонуннинг1 43-моддасига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсия тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт.
Қонуннинг1 3-моддасига асосан фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
1«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон).