Norma.uz

Пенсионер иш ҳақи ШЖБПҲга тўлиқ ўтказилса

Ишловчи пенсионернинг тўлалигича жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиладиган иш ҳақига солиқ солинадими? Мазкур ҳисобварақдан пул олиш тартиби қандай?

А.Ҳожиев,

АЖ юрисконсульти. 

 

– Жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғининг тегишлича камайтирилган суммаси ҳисобига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини иш берувчи ҳар ойда тўлаб боради. Улар ходимларнинг, шу жумладан ишлаётган пенсионерларнинг иш ҳақи ва бошқа даромади суммаси асосида ҳисоблаб чиқарилади. Бадаллар миқдори ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан навбатдаги йилга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантириш вақтида белгиланади (2.12.2004 йилдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сон Қонуннинг2 10-моддаси).

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солиш тартиби Солиқ кодекси (Кодекс) билан белгиланган ва ходимларнинг даромадларига, шу жумладан ишлайдиган пенсионерларнинг даромадларига татбиқ этилади. Чунончи, Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган даромадлари ЖШДС солишдан озод этилган (Кодекснинг 179-моддаси 31-банди).

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга7 (бундан кейин – 2111-сон Низом) кўра ушбу ЖШДС бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Халқ банкидаги фуқароларнинг ШЖБПҲларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига камайтириш тарзида берилади.

Имтиёз ЯИТ ва суғурта бадалларига татбиқ этилмайди. Бу эса ШЖБПҲга ихтиёрий тарзда йўналтирилган маблағлар ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмаслигини билдиради.

Шуни эътиборга олиш лозимки, 2111-сон Низомга мувофиқ, агар жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий бадаллар улар ўтказилган солиқ даври (календарь йил) тугагунига қадар олинадиган бўлса, имтиёз йўқолади. Ушбу маблағларга жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС солинади.

Жамғарилган маблағларни олиш тартиби Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисида низом8 билан белгиланган. Уларни олиш учун пенсионер ёки унинг ишончли вакили аввал жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишга гувоҳнома беришлари тўғрисидаги ариза билан яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимига мурожаат қилиши керак.

 

2«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон).

7МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2010 йилда 2111-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

8ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон Қарорига 3-илова.

 

Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2007 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика