Мен Бухородаги силга қарши курашиш муассасасида деярли 25 йилдан буён врач бўлиб ишлайман. Пенсияга эртароқ чиқишга ҳақлиманми?
Зилола.
Бухоро шаҳри.
– Қонун1 12-моддасининг «л» бандига мувофиқ ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимларида қишлоқ жойда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил махсус иш стажи9 бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, умумий белгиланган ёшдан (аёллар учун 55 ёш) 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгалар.
Силга қарши курашиш муассасаларининг врачлари, лавозимидан қатъи назар, 5 йил олдин пенсияга чиқишга ҳақлилар.
Уни расмийлаштириш, тайинлаш ва ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳам фуқароларнинг бошқа тоифалари учун белгилангани кабидир.
1«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон).
9Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати VIII қисми (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан тасдиқланган).
Елена ЕРМОХИНА,
«Norma Profi» эксперти.